UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  0 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   9 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32

Ла Лига. "Леванте" Мадриддан уч очко билан қайтадиган бўлди Янгиликлар

Ла Лига. "Леванте" Мадриддан уч очко билан қайтадиган бўлди

Испания чемпионати 21-туридан ўрин олган беллашув бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" – "Леванте" 1:2
30 январь, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"
Голлар
: 1:0 – 13 Асенсио, 1:1 – 32 Моралес, 1:2 – 78 Роджер Марти.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Одриосола, Варан, Милитао, Кроос, Каземиро, Азар (Винисиус Жуниор, 60), Модрич, Асенсио (Аррибас, 82), Бензема (Мариано Диас, 82).

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Постиго, Дуарте, Клерк, Радоя, Мальса (Рочина, 60), Мелеро, Леон (Барди, 60), Роджер Марти (Везу, 83), Моралес (Дани Гомес, 76).

Огоҳлантиришлар: Мальса (50), Мелеро (72), Каземиро (90).

Четлатиш: Милитао (9).


Реал Мадрид

Марко Асенсио - 13'

Примера Дивизион . 21-тур

30/01/2021, 20:15

2
:
1
Тугади

Леванте

Хосе Луис Моралес - 32', Рохер Марти - 78'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: David Medie

45'
90'
8'  Эдер Милитан
9'  Эдер Милитан
13'  Марко Асенсио
13'  Тони Кроос
60'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
82'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
82'  Карим Бензема (Мариано Диас)
90'  Каземиро
32'  Хосе Луис Моралес
32'  Хорхе Мирамон
50'  Микаэль Мальса
60'  Микаэль Мальса (Рубен Рочина)
60'  Серхио Леон (Энис Барди)
64'  Рохер Марти
72'  Гонсало Мелеро
76'  Хосе Луис Моралес (Даниэль Гомес)
78'  Рохер Марти
78'  Энис Барди
83'  Рохер Марти (Рубен Весо)


Ла Лига турнир жадвали ва тўпурарлар жадвали


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ



Шу паллада ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва "Леванте" Мадриддан 3 очко билан қайтадиган бўлди. Эътиборингиз учун ташаккур. Соғ ва саломат бўлинг. Ёдингизда бўлсин, футбол бу шунчаки ўйин, асабларингизни асранг!

90+4-дақиқа. Жарима зарбаси белгиланди. Дарвозада жамоасини бир неча бор қутқарган Тибо Куртуа, ҳужумда ҳам керакли ишни ўзи амалга ошириш учун етиб борганди, аммо узатма қовушмади ва сўнгги имконият ҳам кўкка совурилди.  

90+2-дақиқа. Аррибаснинг фаоллигидан кейин тўп Марианога етиб борди, аммо Диасга ҳимоячилар имкон қолдиришмади.  

90+1-дақиқа. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси амалга оширилди ва "Реал" футболчилари чинакамига жонли девор вазифасини бажариб, тўпни ўтказишмади. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Эътиборли жиҳати, "Реал Мадрид" ва "Барселона" сўнгги йилларда одатга айлангани, қолганларни "унутган" ҳолда, фақат ўзаро курашга диққатларини қаратишган. Аммо биргина фарқ, бу сафар "Атлетико Мадрид" деярли қоқилмай, очколарни тўплаб кетмоқда.  

Тасодифми ёки йўқ, лекин меҳмонлар устози гол урганларни майдондан олиб ташламоқда. 

83-дақиқа. Ўзгариш! "Леванте"нинг иккинчи голи муаллифи ҳам ўйиндан олинди. 

Серхио Аррибас учун бу асосий жамоа сафида Ла Лигадаги дебют сифатида тарихда қолади. 

82-дақиқа. Ўзгариш! "Реал" бир йўла икки футболчини алиштирмоқда. Асенсио ва Карим Бензема ўрнига Аррибас ва Мариано ўйинга қўшилди. 

78-дақиқа. ГООООЛ! Пенальтидан гол уролмаган Роджер ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 

78-дақиқа. "Леванте" ўша бир нафар "ортиқча" футболчиси ҳисобига вазият яратишга уринмоқда. Ҳужумни якунловчи зарбани Гонсало Мельеро амалга оширди, лекин Тони Кроос тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси.

77-дақиқа. Винисиус рақибни алдамоқчи бўлиб, ўзини алдаб қўйди ва қоида бузишга мажбур бўлди.  

76-дақиқа. Ўзгариш! "Леванте" таркибида гол муаллифи Хосе Луис Моралес ўрнини Дани Гомесга бўшатиб берди.  

74-дақиқа. Рақиб ҳимоядан чиқаётганида тўпни олиб қўйган "Реал" футболчилари ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантиришди, лекин Винисиус фақатгина бурчак тўпи билан чекланди.  

72-дақиқа. Огоҳлантириш! Катта тезлик олган Винисиусдан тўпни олиб қўёлмаган Гонсало Мельеро ўта кескин ҳаракат билан қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

70-дақиқада "Реал" бугунги биринчи бурчак зарбасини амалга оширди. Тўп узоқ бурчакда очилган Марко Асенсиогача етиб борди, лекин унинг зарбасини ҳимоячи "блоклашга" муваффақ бўлди, кейин эса дарвозабон чаққон ҳаракат қилди.   

69-дақиқа. Винисиус тўпни олиб қўйиб, ўйинни рақиб дарвозаси яқинига кўчишига эришди.   

67-дақиқа. Каземиро тўпни қайтараётган паллада рақиб вакили унга нисбатан қўпол ўйнади.  

Агар бугун "Қироллик клуби" амаллаб мақсадига эришиб, ғалабани илиб кетса, меҳмонлар Роджер Мартига айниқса "раҳмат" деб қўйишса керак.    

64-дақиқа. КУРТУАААА! Роджернинг кучли зарбасини Тибо қайтариб юборди ва ҳисоб ўзгармай қолди.   

"Реал" футболчилари эътирозларини яшириб ўтиришмаяпти.

61-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Ҳозиргина ўйинга қўшилган Винисиус ҳимояда қовун туширди. Тўпга интилган Винни рақибни йиқитиб юборди.   

60-дақиқа.Ўзгариш! Эден Азар ўрнига Винисиус, Микаэль Мальса ўрнига Рубен Рочина ҳамда Серхио Леон ўрнига Энис Барди майдонга туширилди.  

59-дақиқа. Асенсионинг узатмасидан кейин Лука Модрич узоқ масофадан кучли зарба йўллади, лекин тўп анча юқоридан ўтиб кетди. 

58-дақиқа. "Леванте" рақиб ҳимоясида бўш зона топа олмади ва охири тўпни олдириб қўйди. 

56-дақиқа. Навбатдаги бурчак зарбаси эса аввалгиларидан унча фарқ қилмади. 

55-дақиқа. Моралес чап қанотдан жарима майдонига кириб борди, лекин сўнгги паллада Одриосола тўпни майдондан чиқариб юборди. 

53-дақиқа. "Леванте" ҳимоячисининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Тони Кроос дарҳол уни Бенземага узатди, лекин Карим негадир зарба беришга жазм этмади. Оқибатда қулай имконият кўкка совурилди.  

50-дақиқа. Модричга нисбатан қоида бузилди. Жаримадан Крооснинг узатмаси эса Бенземага етиб боришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

49-дақиқа. "Реал" тўпни ўзида сақлаб туриб, секин-аста олдинга ўтиш имкониятларини қидирмоқда. 

Бу борада ҳисоб 5:0 "Леванте" фойдасига. Стандартдан кейин Моралеснинг зарбасига аниқлик етишмади.

47-дақиқа. Меҳмонларнинг иккинчи бўлимдаги биринчи уриниши бурчак зарбаси билан якунланди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Марказда Кроос ўзига нисбатан қўполлик ишлатилди деб тўхтаб қолганди, лекин ҳакам ҳам жим. 

Винисиус майдонга тушишга тайёргарликни бошлаб юборди. Яқин дақиқаларда айнан бразилиялик футболчи "Реал" ўйинини кучайтириш мақсадида жангга ташланса ажабмас. 

45+1-дақиқа. Шу тариқа, анча воқеаларга бой бўлган биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. Варан туфайли тўхталиш юзага келди.

45-дақиқа. Тўп учун курашда кеч олган Роджер рақибини қўйиб юборишни истамади ва қўшимчасига йиқилаётган Вараннинг бошини босиб олай деди. 

43-дақиқа. "Леванте" навбатдаги бурчак тўпи ишлаб олди. Аммо ҳозирча улардан наф бўлмаяпти. 

42-дақиқа. Аввалига Кроос, кейин Каземиро жарима майдони олдига тўп билан етиб келиб йиқилиб тушишди, лекин ҳакам ҳар икки сафар ҳам қоида бузилмади деб топди. 

40-дақиқа. Одриосола бугун Карвахалнинг йўқлигини сездирмасликка қўлидан келганча уринмоқда, ҳужумларга фаол қўшиляпти. Лекин бу сафар унинг қанотдан амалга оширган узатмаси шеригига аниқ етиб бормади. 

38-дақиқа. Жарима зарбасидан оширилган тўпга Каземиро етиб олганда, дарвозабон қаршисида ёлғиз қолиб кетарди. 

36-дақиқа. "Леванте" рақиб жарима майдонига яқин ҳудудга жойлашиб олгач, "Реал" бир киши камлиги сезилиб қолмоқда, мунтазам равишда меҳмонлар зарба бериш учун қулай имкониятга эга бўлишяпти. Бу сафар ҳам ҳимояга ўтган Каземиро мажбуран таянч ярим ҳимоячи зонасини ёпишга уринганда, рақиб футболчилари ҳимоя марказида очиқ қолган зонага тўпни узатишда ва Роджер яхши имкониятга эга бўлди. Бу сафар ҳам Куртуа ўзини кўрсатди.  

34-дақиқа. "Леванте" тўпни ўзида сақлаб турибди. 

32-дақиқа. ГООООООООЛ! Хосе Луис Моралес ҳисобни тенглаштирди! Мирамоннинг узатмаси бу сафар самарали бўлиб чиқди. Одриосола икки рақиб ўртасида қолиб кетди ва узоқ бурчакдаги Моралес рақибни кечирмади.  

30-дақиқа. Бензема ўзини дриблинг усталаридек ҳис қилиб юборди шекилли, рақибини алдамчи ҳаракатлар билан доғда қолишга анча уринди, лекин тўп қолиб кетди. 

Хавфли вазият! Марказий ҳимоячи зонасига қайтиб, ҳаракат қилаётган Каземиро зўр узатмани амалга оширди ва Марко дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо охирги паллада зарба бера олмай қолди. Акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди. 

27-дақиқа. Қизил карточкага қарамай, "қаймоқранглилар" ҳимоядан қисқа масофага узатмалар орқали чиқишга уринишяпти. 

Навбатдаги ҳужумда Марко Асенсио тўпни эгаллаб зарба учун имкон топди, аммо унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.  

25-дақиқа. Мендининг хатосидан кейин Роджер кетма-кет икки бор зарба йўллади, лекин Тибо Куртуа жамоаси жонига оро кириб, муқаррар голдан қутқариб қолди.  

22-дақиқа. "Леванте" яна бир бор Куртуа дарвозасига хавф солишга уриниб кўрди, ўнг қанотдан узатмадан кейин Альваро Одриосола рақибига аниқ зарба беришга имкон қолдирмади.  

21-дақиқа. Азар, Асенсио ва Менди чап қанотда қисқа масофада тўпни рақибга бермай, ушлаб туришибди. 

19-дақиқа. "Леванте" бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин Варан баланд сакраб, хавфни бартараф этди. 

17-дақиқа. "Леванте" футболчиси ҳужумда қоидани бузди деб топилди. 

15-дақиқа. Бир киши кам бўлган "Реал" ҳужум уюштираётганда "Леванте" бутун таркиби билан ҳимояга қайтмоқда. Қизиқ ҳолат. 

Ушбу вазиятда Тони Крооснинг заргарона узатмасини ҳам қайд этиб қўйиш лозим. 

13-дақиқа. ГОООООООЛ! Марко Асенсио ҳисобни очди! Испаниялик футболчи қарши ҳужумда майдон марказидан қочиб кетди, бир рақиби таъқиб этганига қарамай, Марконинг зарбаси аниқ ва "Реал" ҳисобда олдинга чиқиб олди.  

11-дақиқа. "Реал" ўнг қанотдан ҳужум уюштиришга уриниб кўрди, Одриосоланинг узатган тўпи Бенземага келиб тушди, лекин франциялик футболчи тўпни ўзига ўнглашда муаммога дуч келди.  

9-дақиқа. Ана холос! "Реал"га ёрдам беради дейиладиган "VAR" ёрдамида вазиятни такроран кўрган бош ҳакам Эдер Милитаога сариқ эмас, қизил карточка кўрсатди!

6-дақиқа. Бурчак зарбасидан фойда чиқара олишмади, аксинча, мезбонлар қарши ҳужумга қочиб кетишди. Уч футболчи олдинга ўтди ва Азарнинг кутилмаганда амалга оширган ажойиб узатмасидан кейин Карим Бензема гол уришига дарвозабон йўл қўймади. 

5-дақиқа. Ўнг қанотдан Хорхе Мирамон олдинга ўтиб кетаётганди, лекин Менди тезлигини ишга солиб, тўпни майдондан чиқариб юборди. 

4-дақиқа. Сал қолишига азгина қолди. Куртуа негадир Милитао бўлсада, тўпга чиқиб келди ва хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин бразилиялик ҳимоячи ишончли ўйнади.

2-дақиқа. Ҳозирча тўп асосан майдон марказига яқин ҳудудда "айланиб юрибди". Гоҳ у жамоа, гоҳ буниси узатмада хатога йўл қўймоқда.  

1-дақиқа. "Реал Мадрид" ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин ҳужум бошланмай якунланиб қолди. 

Ўйинни бошлашга ҳамма нарса шай ва ҳакамнинг ҳуштаги янгради!

Ҳар икки жамоа аъзолари майдонга тушиб келишмоқда, стадион узра мезбонлар мадҳияси янграмоқда.

Бугун анчайин кам ўйин амалиётига эга бўлаётган Альваро Одриосола ҳамда Эдер Милитао асосий таркибга киритилди. Албатта бунинг сабаби жароҳатлар, акс ҳолда Зидан жамоа сардорини бразилиялик ҳимоячига алиштирмаса керак эди. 


ЯНГИЛАШ


Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган. 

"Реал Мадрид" – "Леванте"

20.15, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Одриосола, Варан, Милитао, Кроос, Каземиро, Азар, Модрич, Асенсио, Бензема.

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Постиго, Дуарте, Клерк, Радоя, Мальса, Мелеро, Леон, Рохер Марти, Моралес.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика