UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  1 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  1 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  1 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  0 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  22 04:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Бенфика" 2:1  15 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  19 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  13 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  67 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  9 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  2

Про лига. "Нефтчи" "Истиқлол"ни мағлуб этди Янгиликлар

Про лига. "Нефтчи" "Истиқлол"ни мағлуб этди

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Про лига. 12-тур
НЕФТЧИ – ИСТИҚЛОЛ
18 октябрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Жамшид Қобулов 12, Достонбек Тошматов 86

"Нефтчи": 35.Шерзодбек Абдураимов, 8.Исломбек Каримов, 9.Отабек Зокиров, 10.Исломжон Тошпўлатов, Жамшид Қобулов, 27.Достон Авазбеков, 34.Рустамжон Абдуҳамитов, 38.Умар Адҳамзода, 44.Шодиёр Хожиматов, 93.Сирожиддин Аллаев, 94.Анваржон Ҳожимирзаев.
Захира: 21.Фарруҳ Турдиалиев, 3.Темур Султанов, Муҳаммадазиз Обиджонов, 7.Мансуржон Саидов, 17.Достонбек Тошматов, 20.Дилёрбек Ирматов, 31.Павел Смоляченко, Санжар Зокиров, Жамшид Тўрақулов.

"Истиқлол": 46.Хуршид Хожаев, 2.Аҳрорбек Ўктамов, 3.Фирдавс Асадов, 4.Жасурбек Эрмаматов, 5.Абдухолиқ Қурбонов, 8.Сардор Сотволдиев, 15.Улуғбек Ҳудойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19.Хушнудбек Бозоров, 21.Элёр Мамасолиев, 22.Маъруф Жумаев.
Захира: 12.Нодир Ашурматов, 6.Оқилбек Маҳмудов, 7.Риза Айвазов, 10.Давронбек Исоқов, 11.Шоҳруҳ Бойқўзиев, 13.Дониёржон Тулашев, 20.Раҳматулло Ўктамов, 23.Достон Ўринбоев, 29.Санжар Баратов.


Нефтчи

ПРО лига. 12-тур

18/10/2020, 14:00

0
:
2
Тугади

Истиқлол Фарғона

45'
90'
12'  
86'  



ЯНГИЛАШ


90+4. Учрашув якунланди. "Нефтчи" - "Истиқлол" 2:0

86. Гоооолллл. Достон Тошматов барибир ўз ниятига етди 2:0.

"Нефтчи"нинг ҳужумига "Истиқлол" ҳам ҳужум билан жавоб қайтармоқда. 

72. Ҳавли вазияттттт. Достонбек Тошматов "Нефтчи"нинг иккинчи голини уриши мумкин эди. Ушбу вазиятда омад яққол ундан юз ўгирди. Рақиб дарвозабони Хуршид Хожаев ҳам ўз маҳоратини ишга солганини айтиш жоиз.

Иккинчи бўлимда майдонда кескинлик ниҳоятда ортди. Икки жамоада ҳам вазиятлар етарлича бўлмоқда.

56. Зарбаааа. Ухххх. "Истиқлол" футболчиси Элёр Мамасолиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсиниги тегиб қайтди.

"Истиқлол" футболчиси "Нефтчи" жарима майдончаси ичида йиқтилди. Лекин, ҳакамлар ўйинни давом эттиришни буюрди.

Иккинчи бўлим бошланмоқда. Олдинда бизни янада шиддатларга бой кураш кутмоқда.

45+1. Эххх. Отабек Зокиров ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришга жуда яқин келганди. Тўп дарвозага киришига бир неча сантиметрлар етишмади.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

37. "Истиқлол"да ҳавфли вазиятттт. Элёр Мамасолиевнинг узатмасини Фирдавс Асадов голга айлантира олмади.

33. "Истиқлол" жамоаси футболчисининг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди. "Нефтчи"  эса рақибини қарши ҳужумларда жазолашга ҳаракат қилмоқда.

Майдонда ҳақиқий кураш ва шиддат кечмоқда. Ўйин сурати дербига мос десак тўғрироқ бўлади.

27. Абдуҳолиқ Қурбоновнинг узатмасини "Нефтчи" посбони ушалб олди ва жамоасининг қарши ҳужумини бошлади. Лекин, якун самарасиз. 

25. Ҳавфли вазиятттт. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳавфли тус олди.

Учрашувни стадиондан кўплаб мухлислар кузатиб боришмоқда. 

Майдон эгаларида қарши ҳужумдан сўнг гол уриш учун яна бир имконият юзага келди. Элдор Эргашевнинг зарбаси ноаниқ.

"Истиқлол" ҳам голдан сўнг кетма-кет ҳужумларни ташкил қилмоқда. Мезбонлар посбони ўз ўрнида.

12. Гоооллллл, супергол. "Нефтчи" футболчиси Жамшид Қобулов узоқ масофадан зарба йўллаб ҳисобни очмоқда.

Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда.

4. "Нефтчи" жамоасининг жарима зарбасидан узатган тўпига аниқлик етишмади.

Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоалар ўйиндан олдинги чигалёзди машқларни олиб боришмоқда.

- Учрашув соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика