UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Барселона" Рафиньяни сотиб юбормоқчи, чунки...  0 17:39"Ювентус" "Вест Хэм" футболчисини ижарага олмоқчи  0 17:16Ван Дейк: "Ливерпуль" билан янги шартнома борасида ҳеч қандай янгилик йўқ"  0 16:50Сон Хён Мин "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзолади  0 16:28Ғузордан Тошкентга юриш қилган Муҳриддин Зоиров янги жамоаси ҳақида нима деди?  0 16:02Бруну Фернандеш: "Ливерпуль" билан дуранг ўйнаганимиздан хафаман"  6 15:42Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"  1 15:28"Ман Сити" ярим ҳимоячиси "Фулхэм"га кўчиб ўтиши мумкин  1 15:05"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди  1 14:36Расман: Искандар Шойқулов "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  2 14:21Фарҳод Бекмуротов: "Андижон" яратган тарихни ҳеч ким ўчиролмайди"  8 14:10Расман: Муҳриддин Зоиров - "Локомотив" футболчиси!  0 13:39"Хоразм" янги мавсумда Суперлигада иштирок этадими?  18 13:15ПСЖ, МЮ ва "Арсенал" Душан Влаховичга қизиқмоқда  0 12:49Эшитдик-да! "Олимпик"нинг тақдирига ойдинлик киритилди  12

Андрей Канчельскис: "Мен доим оқни оқ, қорани қора дейман" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Мен доим оқни оқ, қорани қора дейман"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.




Бунда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди. 

- Аввало барча футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугун беш нафар футболчимиз коронавирусга чалиниб ёрдам бера олишмади. Ўтган ўйиндаги дисквалификация сабаб яна бир ўйинчимиз майдонга тушмади. 

- ПФЛга ўйинни қолдириш ҳақида мурожаат қилдик, лекин қолдирилмади. АГМКдан сўрадик, улар ҳам йўқ деган жавобни берди. Ҳаёт давом этади. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- АГМКда бизга нисбатан бир кун кўпроқ бўлди. Бу эса уларга устунлик бағишлади. Натижада иккинчи бўлим охирларида рақиб устунлик қилди. Футболда бир кун ортиқча дам олиш ҳам кўп нарсани англатади. АГМК ўтган йил ҳам қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб дуранг қайд этганди, бу йил ҳам шундай бўлди. 

- Бундай графикда ўйнаш осон эмас. Мен бу ҳақда ПФЛга ҳам айтганман. Мен ҳеч қачон қорани оқ, оқни қора демайман. Доим оқни оқ, қорани қора деб айтиб келганман. Бугунги ўйинда ҳаммаси жойида бўлди: ташкилотчилик, майдон, ўйиннинг бошланиш вақти, ҳеч қайси жиҳатдан эътирозим йўқ. Бир сўз билан айтганда супер.

- "Сурхон" билан ўйинда эса "даҳшат" бўлганди. Биз кийим алмаштириш хонасига киряпмиз, у ерда сантехник трубани ямаб ўтирибди. Кўряпсизми, нималар бўлган. Бизга марказлашган чемпионатга келиб ўйнайсизлар дейишди ва биз келдик, лекин ташкилотчи биз эмасмиз.

- Исталган жамоага беш нафар асосий футболчиси майдонга тушмаса қийин бўлади. Шунга қарамай, бугун майдонга тушганлар борларини беришди. Йигитларга катта раҳмат.

- Ҳар уч кунда қандай қилиб ўйнаш мумкин деб сўраганимда, ана Англияда ўйнашяпти-ку деган жавобни олдим. Кечириб қўясиз, Англияда мана мен ўйнаганман ва у ердаги шароит, ташкилотчилик, об-ҳаво, майдонлар ҳолати ва бошқаларни жуда яхши биламан. Лекин Англияда ўйнашяпти-ку дейдиган одамнинг ўзи Англияга бориб футбол кўрганмикин.

- Футболчи ўйиндан роҳат олиши керак, бунинг учун ҳамма нарса комфорт даражада бўлиши шарт. Агар сиз шудгорга чиқсангиз, қандай қилиб ўйиндан роҳат оласиз? Шунга қарамай биз "Сурхон" билан ҳам ўйнадик ва бунинг учун ҳам шогирдларимга раҳмат айтаман.

- Яна нима дейишим мумкин? Агар биз ҳам АГМКга ўхшаб бир кун кўп дам олганимизда балки бугунги ҳисоб бошқача бўлармиди. Мен жамоадаги вазиятдан келиб чиқиб дурангни ёмон натижа дея олмайман. Соловьёв 8 кун шуғулланмади, у ўйинга киришиб кетиши учун 8 кун машғулот олиб бориши керак бўлади.

- Ўйлайманки, "Қўқон-1912" билан бўладиган баҳсда ижобий натижага эришамиз. Лекин ҳаётда футболдан ҳам муҳим нарсалар бор, бу аввало инсонлар соғлиги. Ахир ҳаммамиз бир марта яшаймиз, ҳеч кимга уч марта умр берилмайди-ку, тўғрими? Мени эшитганингиз учун ҳаммага катта раҳмат.


Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика