UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   1 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  5 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  2 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  3 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  5 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  3 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  6 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  32 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  9

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "ОЧЛда қатнашиш учун Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Сидиқов ҳали ўз даражасини кўрсатади"

Coca Cola Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвледазе қатнашди.




"Авваламбор, шифокорларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Охирги бир ярим ой биз учун даҳшатли ўтди, раҳбариятга ҳам раҳмат. Улар вирус билан боғлиқ жиддий муаммоларимизга тезда чора кўришди. Бу очко тўплаш эмас, бу соғлиқ, бу ҳаёт. Барчани футбол қайтгани билан табриклайман. Биринчи ўйинни ўтказдик. Албатта, тайёрланиш жараёни қийин ўтди, тахминан 17 киши касалланганди. Кимдирда вируснинг енгил формаси, кимдирда бир оз оғирроқ формаси кузатилди. Ғалаба билан ҳам, касалликни енгиб ўтишгани билан ҳам йигитларни табриклайман. Улар бугун чиройли ўйин кўрсатишди ва муносиб ғалабага эришдилар. Умид қиламанки, кейинги ҳаётимиз тўхтаб қолмайди ва барчаси яхши бўлади. Нафақат футболчилар, уларнинг оиласи, барча мухлислар соғ бўлишсин", - дейди Арвеладзе.

"Пахтакор"да тақвим тиғиз. Олдинда Чемпионлар Лигаси ҳам бор. Жамоага ротация керак. Бундан ташқари, кўп футболчилар касал бўлиб қолган, айримлари яхши формада эмас. Вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетмоқчисиз?

- Ҳар 3 кунда вазиятга қараймиз. Кимдир ўзини яхши ҳис этмаса, бунга чора кўрамиз. Ҳозир ҳаммаси яхши, бугун 5 та ўзгаришга қўл урдик. Умид қиламизки, ҳаммаси яхши бўлади. Қатарга қандай ҳолатда борамиз, ҳозирча номаълум. Бизни олдинда "Насаф", "Локомотив" ва "Андижон"га қарши 3 та қийин ўйин кутяпти.

Жавоҳир Сидиқовнинг ҳолати қандай? У нега ўйнамаяпти? Айниқса, у қўқонлик ишқибозларнинг ёқимтойи.

- Уни барча ёқтиради.  Сидиқов оғир жароҳатидан 1,5-2 ой олдин тузалди ва охиригача тикланди.  Ҳали унинг вақти келади ва ўз даражасини кўрсатади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика