UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  0 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  0 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  1 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  12 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0 10:47Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда  5

“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади Янгиликлар

“Насаф“ - “Навбаҳор“ учрашувида Камолиддин Кенжаевга хонадон калити совға қилинади

2016 йил Александр Гейнрихнинг ташаббуси билан #Kamoliddin24 акцияси ўтказилган эди. Ўшанда йиғилган сумма, футболчининг саломатлиги ва бугун истиқомат қилиб турган хонадонининг қурилиш ишларига ишлатилган.

Ўшанда деярли барча футболчилар лойиҳада иштирок этганлар. Камолиддин Кенжаев “Насаф“да ўйнаб юрган пайтлари, ўзига ваъда қилинган хонадон калитини ололмаганлиги ҳақида айтиб ўтганди. Яқинда ҳамкасбларимиз билан интервьюда шу мавзу яна очилди. Бу сафар ЎФА вакиллари жим қараб турмадилар, қолаверса вилоятнинг янги ҳокими Зоир Мирзаев ҳам бу ҳақда хабар топди.

Куни кеча Камолиддин Кенжаевга анча йиллар ваъда қилинган хонадон бўйича яхши хабар эшитдик. Айтишларича, “Насаф“ — “Навбаҳор“ учрашуви олдидан ҳимоячига Қарши шаҳридан хонадон совға қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган Зикрияев Раҳмиддин сайтимизга маълум қилди.

“Аҳволни яқиндан бориб кўрдик. Хурсанд бўлганимиз, узоқ йилдан кейин фарзандли бўлибди. Вилоят ҳокими Зоир Тоирович ва “Шўртанкимё“ АЖ раиси Шуҳрат Чориевич, ассоциациямиз раҳбарлари, Абдусалом Абдумавлонович ва Равшан Сайфуддиновичларнинг саъй ҳаракатлари билан, бугун укамиз хонадонлик бўляпти. Шу билан бирга “Насаф“ жамоаси ҳам футболчи учун тайинланган маошни оширишга ваъда қилди“, — дейди ўз вақтида “Машъал“ жамоасида фаолият олиб борган мутахассис.


Рейтинг: +80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика