UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  2 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  3 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  9 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  3 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  21 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  13 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди Янгиликлар

Тожикистон U-16 финалда, Ўзбекистон U-16 эса 7-8 ўринлар учун ўйнайди

Ҳозиргина Беларусь пойтахти Минск шаҳрида U-17 жамоалари ўртасида бўлиб ўтаётган "Кубок Развития-2020" мусобақасида Азамат Абдураимов бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Финландияга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Мазкур ўйинга қадар икки терма жамоа ҳам 1 ва 2-турларда мезбон ҳамда Бельгия терма жамоаларига имкониятни бой берган эдилар. 

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Тожикистон ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари учун бу турнир катта амалиётни ўтаб берди. Афсуки Бельгия, Беларусь ва Финландия U-17 жамоалари ўрин олган гуруҳда вакилларимиз 3та учрашувнинг барчасида мағлубиятга учрадилар.

Қўшниларимиз эса Исроил, Грузия ва Исландия терма жамоалари жой олган гуруҳнинг сўнгги турида Грузияни мағлубиятга учратиб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритдилар. Уларнинг бахтига гуруҳ пешқадами Исроил кутилмаганда Исландия ўсмирларига 2:0 ҳисобида имкониятни бой бердилар.

"А" гуруҳи финалчиси бироздан сўнг бошланадиган Бельгия ва Беларусь терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади. 


Видео: Ўзбекистон - Беларусь (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Бельгия (Highlights)

Видео: Ўзбекистон - Финландия (тўлиқ учрашув)

Энди Азамат Абдураимов бошқарувидаги терма жамоамиз "Б" гуруҳида сўнгги ўринни қўлга киритган Исландия ўсмирларига қарши майдонга чиқадилар. Учрашув 25 январь куни Тошкент вақти билан соат 12:00да бошланади.


Фото: www.footbik.by

Рейтинг: -113   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика