UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  2 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  10 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  2 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6

Шомуродовнинг иккита голи Фаластинни мағлуб этди Янгиликлар

Шомуродовнинг иккита голи Фаластинни мағлуб этди

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашуви бўлиб ўтди.

 

ЖЧ-2022 саралаши.
Ўзбекистон – Фаластин 2:0
19 ноябрь 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Наваф Шукралла Абдулла Ғайят, Ёсир Ҳалил Иброҳим Абдулла Тулефат, Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон, Аммар Иброҳим Ҳасан Маҳфуд (барчаси Баҳрайн).
Назоратчи: Чи Ҳо Лам (Гонконг).
Комиссар: Сонг Ҳуанг (Хитой).

Голлар: Элдор Шомуродов 17, - 1:0 (Ҳожиакбар Алижонов). Элдор Шомуродов 58, - 2:0 (Одил Аҳмедов).

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 5.Рустам Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Олег Зотеев, 13.Санжар Қодирқулов, 8.Икром Алибоев, 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Жамшид Искандеров, 74), 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Сардор Собирхўжаев, 86), 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 78).
Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Хуршид Ғиёсов, 4.Фарруҳ Сайфиев, 6.Лутфулла Тўраев, 7.Отабек Шукуров, 15.Мурод Холмуҳаммедов, 19.Азизбек Турғунбоев, 21.Игорь Сергеев.

Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид (8.Муҳаммад Ямин, 56), 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 11.Ёсир Ислом (19.Маҳмуд Вади, 75), 14.Абдуллоҳ Жобир, 15.Абдуллатиф Баҳдари, 18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 20.Назми Ал Бадави, 21.Ислом Батран, 23.Муҳаммад Дарвиш.
Захира: 1.Тавфиқ Абумуҳаммад, 16.Наим Абуакер, 2.Аҳмад Қатмиш, 4.Муҳаммад Абумайала, 6.Шоди Шабан, 9.Одай Даббағ, 10.Самиҳ Марааба, 12.Холид Салим, 13.Одай Харуб, 17.Муса Фарави.

Огоҳлантиришлар: Ёсир Ислом 33.


Узбекистан

Элдор Шомуродов - 18', Элдор Шомуродов - 58'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа D . 6-тур

19/11/2019, 17:00

0
:
2
Тугади

Палестина

Стадион: 19143 томошабин

45'
90'
18'  Элдор Шомуродов
58'  Элдор Шомуродов
74'  Jaloliddin Masharipov (Jamshid Iskandarov)
78'  Элдор Шомуродов (Темурхуджа Абдухаликов)
86'  Достонбек Хамдамов (Sardor Sabirkhodjaev)
34'  Abdelatif Bahdari
56'  Мохаммед Рашид (Mohammed Yamin)
61'  Mus'ab Al-Batat (Mousa Farawi)
74'  Яшир Пинто (Mahmoud Wadi)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ




90+3. Учрашув тугади. Ўзбекистон - Фаластин 2:0

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди 

87. Фаластинни 2:0 ҳисобида олдинда бориб ётиб олаяпмиз ва ҳужумга ўтишни истамаяпмиз, бизга бундай футбол керак эмас! Эртага мана шу ўйинда урилмаган гол ёки голлар етмай қолиши мумкин!

86. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Сардор Собирхўжаев

85. ЗАРБАААААА! Элдор Суюнов ҳозир жамоамизни голдан қутқарди 

81. ЗАРБАААААА! Жамшид Искандеровнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди 

81. Хавфли вазият! Аҳмедовнинг пасидан кейин Алибоев деярли бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди

78. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

77. Бугунги ўйинни кўриш учун "Пахтакор" стадионига 19143 томошабин келди

76. ЗАРБАААААААААААААААА! Алижонов ҳозир ўткир бурчакдан зарба берди, тўп дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди 

75. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ёсир Ислом ўрнига Маҳмуд Вади

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жалолиддин Машарипов ўрнига Жамшид Искандеров

70. ЗАРБААААААААА! Алижоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди!

65. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг пасидан кейин Қодирқулов зарба  берди, анчагина ноаниқ!

58. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭЛДОООООООООООООР ШОМУРОДООООООООООООВ! 2:0. Аҳмедовнинг узатмасидан сўнг Элдор рақибни алдаб дарвозани ишғол қилди.  

56. Ўзгариш. Фаластин. Муҳаммад Рашид ўрнига Муҳаммад Ямин тушди

53. Бугун "Пахтакор" стадионидаги энг сўнгги расмий баҳс бўлиб ўтмоқда. 1956 йилда қурилган мазкур стадион ўрнига янги замонавий стадион қурилади

51. УХХХХХХХХХХХХХХХХ! Достонбек Ҳамдамовнинг жарима майдони ёнидан йўллаган зарба ноаниқ чиқди!

46. Иккинчи тайм бошланди! 


45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 1:0 ҳисобида олдиндамиз 

45+1. ЗАРБА! Одил Аҳмедовнинг зарбаси кучсиз чиқди, дарвозабон ўз ўрнида

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди

42. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! Аҳмедов-Алижонов-Шомуродов комбинациясидан сўнг Элдор зарба берди, оооозгинагина ноаниқ чиқди зарба 

40. ЗАРБАААААААА! Машарипов жарима майдони ичидан зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди

37. ЗАРБААА! Фаластин терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Дарвишнинг 30 метрлардан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Суюнов ушлаб олди

35. ЗАРБААА! Икром Алибоевнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Рами Ҳамада ушлаб олди 

33. Огоҳлантириш. Фаластин. Ёсир Ислом

27. Хавфли вазият! Шомуродов катта тезликда олдинга ўтди, аммо тўп узатиш ноаниқ чиқди

17. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ШОМУРОДООООООООООООВ! 1:0. Алижоновдан ажойиб пас ва Шомуродов боши билан ҳисобни очди. 


15. ЗАРБАА! Шомуродов жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида 

9. ЗАРБА! Биринчи бурчак тўпига эга бўлдик, Машариповнинг жарима майдони чизиғи ёнига узатган тўпини Одил Аҳмедов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, ноаниқ.

5. Вакилларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишди, аммо сўнгги зарба ўхшамади.

2. Дастлабки вазиятда Алижонов тўпни ўнг қанотдан олдинга узатди, Ҳамдамов хавфли вазият содир эта олмади. Кейинги вазиятда Аҳмедовнинг пасини Ҳамдамов тушунмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН! 

16:57. Энди навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига, барчамиз биргаликда

16:56. Дастлаб Фаластин давлат мадҳияси

16:55. Диққат қилинг, Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда.

16:45. Учрашув бошланишига 15 дақиқа қолди

16:36. Иккала жамоа аъзолари ўйинолди чигалёзди машғулотларини бажаришмоқда. 

16:30. Афсуски бугунги баҳсда стадион тўлмаслиги деярли аниқ. 

16:20. Ассалому алайкум, Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Фаластинни қабул қилади. Бугунги ўйинда ғалаба биз учун жуда ҳам муҳим.

- Ўйин соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика