25 ёшли футболчи кўкрагига тўпнинг қаттиқ текканидан вафот этди

Mirjalol Normatov
25 мар 2018, 15:28
Хорватия учинчи дивизионида трагик ҳодиса рўй берди.

"Марсония" - "Славония Пожега" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 15-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Бруно Бобаннинг кўкрагига қаттиқ тўп тегди. У майдонга қулади. Биринчи ёрдамни клуб шифокори берди, ундан кейин футболчи тез ёрдам машинасига ўтказилди.

45 дақиқа давомида унга тиббий муолажалар берилган бўлса-да, 25 ёшли футболчининг ҳаёти асраб қолинмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›