Балотелли фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин
10 авг 2020 09:52
Янгиликлар
“Брешия” ҳужумчиси Марио Балотелли фаолиятини “Бешиктош”да давом эттиришга яқин. Турклар футболчига шартномага таклиф қилишга тайёр. Марио 2019 йил ёзида “Брешия”га кўчиб ўтган. У клуб сафида 19 та ўйинда 5 та гол урди. 2020 йил июнида эса 29 ёшли футболчи ушбу клуб сафида машғулотларда қатнашишни тўхтатди. Шунингдек, клуб билан иккитомонлама келишув асосида шартномани бекор қилишдан бош тортди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар