UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Вазифам Марконинг зарба йўллашига йўл қўймаслик эди". Станоевичга ўйин бермаган Иброҳим Ибрагимовнинг "Насаф" билан ўйиндан кейинги фикрлари Янгиликлар

"Вазифам Марконинг зарба йўллашига йўл қўймаслик эди". Станоевичга ўйин бермаган Иброҳим Ибрагимовнинг "Насаф" билан ўйиндан кейинги фикрлари

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг еттинчи турида ўз майдонида "Насаф"дан устун келди.

"Бунёдкор" қаторасига 4та ўйиндан буён "Насаф"ни мағлуб эта олмаётганди - 2та дуранг, 2та мағлубият. Сўнгги бор "аждарлар" 2018 йилги мавсум бу жамоага имкониятни бой бериб қўйишганди. Майдон эгалари мазкур ғалаба билан ноҳуш анъанага чек қўйди. "Насаф" таркибида Марко Станоевич ҳар бир учрашувда рақиб ҳимоячиларига катта қийинчилик туғдираётган, унинг стандарт вазиятлардаги аниқ ҳаракатлари жамоасининг ғалабаларида муҳим рол ўйнаётганди. 

Лекин кеча "Бунёдкор" футболчилари унга эркин ҳаракат қилишга йўл қўйишмади. Марказия ярим ҳимояда майдонга тушган ёш футболчи Иброҳим Ибрагимов аксарият вазиятларда Маркони қўриқлашга ва унинг йўлини тўсишга ҳаракат қилди. Қизиқ аслида ўйиндан олдинги вазифа ҳам шундай эдими? Футболчининг ўзи сайтимизга бу борада фикрларини билдириб ўтди.


"Насаф" билан ўйинга тайёргарлик одатдагидек бўлди. Хоҳиш ва иштиёқ юқори эди. Ушбу учрашувда ғалаба қозониш орқали турнир жадвалидаги ҳолатимизни бироз яхшилаб олишимизни билардик. Мағлубиятга учрасак бунинг акси кузатиларди. Шу боис масъулиятни барчамиз ҳис қилиб тургандик. 

Назарий машғулотларда рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиққан эдик. Айниқса Марко Станоевичда ажойиб зарбалари борлигини билардим. Мураббийимиз Шуҳрат Мақсудов унинг эркин ҳаракат қилишига, зарба йўллашига йўл қўймаслигимни ва сергак бўлишимни айтдилар. Лекин унга нисбатан персонал ўйнаганим йўқ. Вазият шундай бўлиб қолдики, у менга яқинроқ ҳаракат қилди. Ўйин якунлангач такрорий вазиятларни кўриб чиқиб ҳақиқатдан ҳам Маркога яқинроқ тўп тепганимни кўрдим. У "Насаф"нинг етакчисилиги сир эмас. Жамоадошлари кўпроқ шу футболчига тўпни кўпроқ узатишади ва ҳужумларни бошлашади. Ўша ҳолатда Маркони эртароқ кутиб олишга интилдим. 

Ўйлайманки стадионга келган мухлислар зерикиб қолишмади. Ғалаба билан уларни ҳам табриклайман",- дейди Ибрагимов.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика