UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

25 май куни ЛаЛига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади Янгиликлар

25 май куни ЛаЛига бўлим бошлиқлари Ўзбекистонга ташриф буюришади

25 май куни ЛаЛига бўлим бошлиқлари юртимизга ташриф буюришади.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 5 апрель куни ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Мадридда ЛаЛига қароргоҳида бўлиб, ташкилот бош директори Хавьер Гомес билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Учрашув давомида Ла лига бош директори ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилган ва икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланганди.

Ана шу  меморандумга асосан, жорий йилнинг 25-26 май кунлари Ла Лига мутахасислари Ўзбекистонга ташриф буюришади. Жумладан, Ла Лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва ўз вақтида Испаниянинг “Эльче” клубида дарвозабон сифатида тўп сурган, ҳозирда Ла Лиганинг “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун 2 кунлик семинар ўтказишади.

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика