UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  4 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  4 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  7 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  9 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  6

Расман: Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди Янгиликлар

Расман: Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Сардор Рашидов Қатар клубига ўтди.

Футболчи Қатарнинг "Қатар СК" клуби билан шартнома имзолади.

Рашидов бунга қадар Португалиянинг "Насьонал" клубида ўйнаб келаётганди. Клуб ўтган мавсум якунларига кўра қуйи дивизионга тушиб кетди. Рашидов учун Қатар бегона мамлакат эмас. У ўз вақтида "Ал Жайиш" клуби сафида ўйнаган.

Маълумот учун, "Қатар СК" 1959 йил ташкил этилган. Клуб уй ўйинларини Доха шаҳридаги 15 000 мухлисга мўлжалланган "Суҳайм бин Ҳамад" стадионида ўтказади.

Жамоани бугунги кунда аргентиналик мураббий Серхио Батиста бошқариб бормоқда. Клуб 8 марта Қатар чемпиони бўлган (сўнгги марта 2003 йил). Ўтган мавсумда "Қатар СК" Қатар Юлдузлар лигасида 12та клуб орасида 11-ўринни эгаллаб лигада қолиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушди. Қуйи лига вакили "Муайзир"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган "Қатар СК" Суперлигада қолишга эришганди.

Қатарда янги мавсум 21 август куни старт олади. "Қатар СК" 1-турни ўз уйида "Ал Дуҳаил"га қарши ўтказади.

Олдинроқ, футболчининг Қатар клубига ўтишга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика