Сан-Марино бош мураббийи: "Бизнинг терма Россия билан тенгма тенг ўйнайдиган даврда мен тирик бўлмайман"
09 июн 2019 10:42
Янгиликлар
Сан-Марино бош мураббийи: "Бизнинг терма Россия билан тенгма тенг ўйнайдиган даврда мен тирик бўлмайман"
Сан-Марино термаси бош мураббийи Франко Варелла Россия термасидан учралган мағлубият ҳақида гапирди.
- Ушбу баҳс биз учун оғриқли ўтишини билгандик. Россия термаси ҳам ўз навбатида 7 гол уришни истаётганди. Улар бизга нисбатан ҳурматли бўлишди ва голларни нишонлашмади. 0:2дан кейин бизнинг йигитлар ўйинни ташлаб юборишди ва очиқдан очиқ таслим бўлишди.
Сўнгги жаҳон чемпионатида Россия дунёнинг кучли 8 термаси ичига киришини исботлаганди. Уларнинг ўйинида ритм, техника ва сифат етарлича. Аммо уларнинг асосий ўйини Бельгия термасига қарши бўлади. Балки, қачонлардир Сан-Марино термаси ҳам Россия билан тенгма тенг ўйин кўрсата олар. Аммо бу вақтда мен тирик бўлмайман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар