UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  0 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  0 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  3 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  18 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  5 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  117 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  4 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   2 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  13 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2

Погбанинг дубли МЮга ғалаба келтирди Янгиликлар

Погбанинг дубли МЮга ғалаба келтирди

АПЛнинг 34-тури доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" 2:1

Гол: Погба (19, 1:0), Андерсон (50, 1:1), Погба (80, 2:1).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Далот, Жонс, Смоллинг, Рохо (Перейра, 75), Мата (Рэшфорд, 56), Фред, Погба, Лингард, Лукаку (Гринвуд, 75), Марсьяль.

"Вест Хэм": Фабиански, Сабалета (Фредерикс, 76), Огбонна, Бальбуэна, Масуаку, Рисе, Нобл, Снодграсс, Ланзини, Андерсон, Чичарито.

Огоҳлантириш: Мата (35).

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди! Погбанинг дубли жамоага ютуқ олиб келди.

90+5. Лондон жамоасининг Манчестердаги босими ортиб бормоқда.

90+2. Сўнгги пайтларда Фред ўзига берилаётган ишончни оқламоқда.Бугун ҳам у яхши ўйин кўрсатди.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Фил Жонснинг боши ёрилди ва "Олд Траффорд"га қон чиқариб юборилди.

83. Ўйин "Вест Хэм"нинг босими остида давом этмоқда. Ҳозирча вазият йўқ.

80. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!!! Погба иккинчи пенальтидан ҳам унумли фойдаланди. Сен урмасанг сенга аниқ уришади.

79. ПЕНАЛЬТИ! Марсьяль йиқитилди!

78. СЕЕЕЕЕЕЕЕЕЙЙЙЙВВВВВ!!! Де Хеанинг мўъжизакор сейви!!! Барча гол деб ўйлаганди.

77. ЗАРБАААААААА!! Антонионинг зарбасини тўсин қайтарди. Кейинчалик Андерсон тепган тўпни Де Хеа ушлаб олди.

76. Ўзгариш.Сабалета ўрнига Фредерикс.

75. Ўзгаришлар. Лукаку ўрнига Гринвуд, Рохо ўрнига Перейра.

72. Ўзгариш. Чичарито ўрнига Антонио майдонга тушди.

69. Марсьялнинг оддийгина хатоси туфайли МЮнинг ҳужуми тўхтади.

67. ЗАРБААА!! Рохонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

63. Рэшфорд 3 метрдан боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

62. Ғалабага интилаётган МЮнинг босими ошмоқда. Лукакунинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.

58. ЗАРБААААА!! Рэшфорднинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

56. Ўзгариш. Мата ўрнига Рэшфорд.

54. Сабалетанинг зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

52. Устунлик "Вест Хэм" томонида.

50. ГОООООЛЛЛЛ!!!! Андерсон!!! Футболчининг яқин бурчакка берган зарбасини Де Хеа қайтара олмади.

48. "Вест Хэм" ҳужумга ўтди. Андерсон МЮ жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам ҳуштак чалиб, оффсайд қайд этди.

46. Иккинчи бўлим "Юнайтед"нинг ҳужуми билан бошланди. Аммо Лукаку тўпни тўхтата олмади.

Биринчи бўлим якунланди.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

45. Андерсоннинг хавфли тўп узатишини Де Хеа қайтариб юборди.

43. Андерсоннинг зарбаси қанчалик кучли бўлса, шунчалик ноаниқ.

40. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!!! Марказда Нобл хато қилди. Тўпни эгаллаб олган Лингард Лукакуни топди. Аммо зарбани ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.

38. Фреднинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

35. Ноблни йиқитгани учун Мата огоҳлантирилди.

32. МЮнинг ҳужуми Лингарднинг тўп узатишидан кейин тўхтаб қолди.

27. МЮнинг хавфли ҳужуми!!!! Бироқ Погбанинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Кейинчалик жамоа комбинация орқали дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди. Аммо Лингард оффсайдда қолиб кетди.

25. "Вест Хэм"нинг босимидан МЮ чиқиб кетди. Бироқ тезкор қарши ҳужум ҳам ўхшамади.

24. Бироқ зарба жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Бурчак зарбасидан кейин Далот автогол уриб қўйишига сал қолди.

22. Хавфли жарима зарбаси. Андерсон тўп ёнида.

21. Қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллашга "Вест Хэм" футболчиси топилмади. Лингард эса вазиятни юмшатди.

19. ГГООООООООЛЛЛЛ!!! Погба 11 метрлик жаримадан унумли фойдаланди.


18. ПЕНАЛЬТИ! Мата қўполлик билан йиқитилди.


16. Бугун Мата марказий ҳужумчи сифатида ўйнамоқда. Лукаку эса қанотда. Бельгияликнинг узатган тўпини агарда яхшироқ ҳужумчи бўлганида гол урарди.

13. Лукаку қанотдан ҳаволатиб тўп узатди. Бу узатма Матага аталгани, у эса боши билан зарба бериши кераклиги бироз кулгили.

10. Гол урилди. Аммо Андерсон гол уришдан олдин оффсайдга тушиб қолганди. Такрорий лавхалар эса ҳакам адашганини кўрсатди.

4. Далотнинг тўп узатишидан кейин дарвозабон тўпни ушлай олмади ва бурчак зарбаси амалга оширилди. Стандартдан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарганди. Қайтган тўпга Фред зарба берди. Сабалета бунга пешвоз чиқиб, вазиятни юмшатди.

2. Матанинг тўп йўқотишидан кейин Масуаку зарба берди. Бироқ тўп мухлисларга аталди.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика