23-сонли Меҳрибонлик уйида "Наврўз" байрамига бағишланган мусобақа бошланди

Narzulla Saydullayev
23 мар 2017, 11:48
Кеча Тошкент шаҳридаги 23-сонли Меҳрибонлик уйида "Наврўз" байрамига бағишланган мусобақа бошланди.

2001-2002 йилда туғилган ёш футболчилар ўртасидаги мини-футбол бўйича мусобақада "Локомотив", "Бунёдкор", "Пахтакор", "Спартак", "Челано" ва 23-сонли меҳрибонлик уйиниг "ФКДМ-23" жамоалари иштирок этишмоқда.

Мусобақада жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришади:
"А" гуруҳи
ФКДМ-23
Бунёдкор
Локомотив

"Б" гуруҳи
Пахтакор
Спартак
Челано


Турнирнинг биринчи куни қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Биринчи кунги натижалари билан таништирамиз:
ФКДМ-23 — Бунёдкор 14:1
Спартак — Пахтакор 7:4
Бунёдкор — Локомотив 5:4
Пахтакор — Челано 10:7


Турнирниг биринчи кунида ФКДМ-23 жамоаси аъзоси Караханян Руслан энг яхши ўйинчи деб топилди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›