UZ

Сўнгги янгиликлар

06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  25 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  7 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  2 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  12 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3

"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби! Янгиликлар

"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ўринни эгаллаши маълум бўлди.

Бугун ПФЛ "Бунёдкор" клубидан 6 очко олиб ташлади. Шу боис тўртинчи ўриндаги "Бунёдкор" охирги икки турга ҳеч қанақасига "Навбаҳор"га ета олмайди.

"Навбаҳор" эса иккинчи ўриндаги "Пахтакор"дан ўтиб кета олмаслиги олдиндан маълум эди. Тўғри "лочинлар" сўнгги икки турда очколари сонини "шерлар" билан тенглаштириб олишлари мумкин. Бироқ ўзаро ўйинларга кўра "Пахтакор" юқорида туради.

Бу клублар ўртасидаги ўзаро ўйинлар:
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0
"Навбаҳор" - "Пахтакор" 3:3
"Пахтакор" - "Навбаҳор" 0:0

"Пахтакор" сафарда урилган голлар туфайли ҳам "Навбаҳор"дан тепада бўлади. Яъни Наманганда 3:3 ҳисоби қайд этилган, Тошкентда эса 0:0.

Демак, "Навбаҳор" 14 йиллик танаффусдан сўнг, ўз тарихида 9-марта Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳибига айланди.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика