UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  18 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  226 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  6

Суперлига. "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни таслим қилди

Суперлиганиг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув бошланди.

2-дақиқа. Рўзимбой Аҳмедовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ.

4-дақиқа. Жавлон Иброҳимовнинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

10-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Иброҳимовнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон Эргашев ушлаб олди.

16-дақиқа. Каримовнинг зарбасидан кейин тўпни Зуҳуров ушлаб олди.

19-дақиқа. Номановнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

23-дақиқа. Турғунбоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Мазкур ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер кузатмоқда.

29-дақиқа. Дилшод Жўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

31-дақиқада бурчак тўпидан кейин Азизбек Ҳайдаров яқин масофадан гол урди - 1:0. 

38-дақиқа. Турғунбоевнинг чап тарафдан йўллаган зарбасини Зуҳуров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

42-дақиқа. Остон Ўрунов чап тарафдан дарвоза томон ёриб кирди. Лекин сўнгги паллада унинг зарбасига аниқлик етишмади.

Биринчи тайм тугади. 

51-дақиқа. Турғунбоевнинг зарбасидан кейин тўпни Зуҳуров ушлаб  олди

60-дақиқада Абдулла Абдуллаев гол урди - 2:0.

70-дақиқада Сулаймоновнинг зарбасидан кейин тўпни Зуҳуров қайтаришга интилиб, қўлидан чиқариб юборди.Аммо футболчилардан ҳеч ким тўпга етиб кела олмади.

74-дақиқа. Шерзод Каримовнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

82-дақиқа. Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Ўйинда "Бунёдкор" ғалаба қозонди. 



 

Бунёдкор

Азизбек Ҳайдаров - 31', Абдулла Абдуллаев - 60'

Superliga 1-6. 25-тур

03/10/2018, 20:00

0
:
2
Тугади

Навбаҳор

45'
90'
31'  Азизбек Ҳайдаров
60'  Абдулла Абдуллаев


20:00 - "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 2:0

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Тўрабек Суюнов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Азизбек Ҳайдаров 31, - 1:0. Абдулла Абдуллаев 60, - 2:0.

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Дилшод Жўраев, Дилшод АҲмадалиев, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Хуршид Ғиёсов (Миржаҳон Мираҳмадов, 80), Азизбек Ҳайдаров (Абдулла Абдуллаев, 54)
Захира: Суҳробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Мирғиёс Сулаймоов, Расул Йўлдошев, Филип Райевац

"Навбаҳор": 
Ботирали Эргашев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов, Аюбхон Нўъмонов (Дарко Никач, 46), Азизбек Турғунбоев, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 62), Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов
Захира: Акбар Тўраев, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Томислав Пайович, Дарко Станоевич, Музаффар Абдуллаев, Сарвар Солиев

Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 73, Даврон Ҳошимов 85,

 

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика