UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди" ВИДЕО

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" қурбони бўлишганини таъкидлади.

- Ўйин ҳақида? Стадионга келган мухлисларнинг барчаси кўрди, аниқроқ айтадиган бўлсам, бугун Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди! Бундай қилиб футболни орқага тортиш билмадим нималарга олиб келади.

Ажойиб ва чиройли ўйинни Ҳасан Рўзиев бузди! Ҳакамнинг бу "ўйинлари" жамоаларнинг, клубдаги ходимларнинг меҳнатини ҳароб қилади. Нима керак халқни алдаб? Нотўғри гапираётган бўлсам айтинглар? (матбуот анжуманидаги журналистларга мурожаат қилиб)

Тоза пенальти берилмади. Дарвозабонимизни бошига тепиб, тўпни олиб гол урилмоқда. Ҳакам эса жим. Футболимиз ривожи учун ЎФА ва ПФЛ шунча меҳнат қилмоқда, кечаю-кундуз ишлашмоқда. Ҳасан Рўзиевга ўхшаган ҳакамлар "ўйин" қилаверса, тузук давом этиб турган учрашувни "бузиб" қўяверса, унда футбол ҳеч қаерда кўтарилмайди.

"Қизилқум" яхши ўйнади. Биз бугун 15 кишига қарши ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Ҳасан Рўзиев ўйинни бузди! Мен бу борада ПФЛга расман арз қиламан! Ҳар бир вазият бўйича алоҳида, дақиқама-дақиқа ёзаман. ЎФА ва ПФЛ ҳакамни ишини кўриб чиқишини талаб қиламан! Ҳозироқ уларни устидан расман арз қиламан", - деди Ҳамиджон Актамов.



Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика