

2022 йилги мавсумда "Пахтакор" мамлакат чемпиони сифатида тўғридан-тўғри гуруҳ баҳсларида қатнашади, кубок соҳиби "Насаф" эса саралаш босқичида иштирок этади.
Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан 2023-йилги мавсум давомида қитъанинг клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаси — Осиё чемпионлар лигасида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди.
Унга кўра, ОЧЛнинг 2023 йилги мавсумида Ўзбекистон клубларига 2+2 квота ажратилади. Яъни, Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони ва мамлакат кубоги ғолиби ОЧЛ баҳсларининг гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олади. Шунингдек, миллий чемпионатимизнинг 2 ва 3-ўрин соҳиблари ОЧЛдаги юришини саралаш босқичидан бошлайди.




