2021 йил Хитойда 24 жамоа иштирокида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
26 авг 2017 15:13
Янгиликлар
2021 йил Хитойда 24 жамоа иштирокида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
2021 йил Хитойда янгича кўринишда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади ва у Конфедерациялар Кубоги ўрнини эгаллайди.
Маълумотларга кўра, ҳар тўрт йилда ва июнь ойининг иккинчи қисмида ўтказиладиган турнирда 24 та клуб иштирок этади. Улар 8 та гуруҳга ажратилади ва гуруҳларда 3 тадан жамоа кейинги босқич учун кураш олиб боради. Биринчи ўринни эгаллаган жамоа чорак финалга чиқади. Маълум бўлишича, мусобақада Европадан 12 та, Жанубий Америкадан 5 та, Африкадан 2 та, Осиёдан 2 та ва Шимолий Америкадан яна 2 та жамоа иштирок этади. Яна бир йўлланма Океания ва бошқа бир конфедерация ўртасида ўйналади.
Европадан сўнгги тўрт йилда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган жамоа, сўнгги тўрт финалчи ва УЕФАда энг яхши коэффициентга эга клуб жаҳон чемпионатига боради.
Фикрлар