UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  3 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  33 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

2019 йилда Суперлигада Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади Янгиликлар

2019 йилда Суперлигада Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига борган сайин оз муддат қолмоқда.

Профессионал футбол лигаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда. Келаётган мавсум давомида Суперлига, Про-лига, мамлакат кубоги, қолаверса, мамлакат Суперкубоги беллашувларини юқори даражада ташкил этиш, ўйинлар трансляцияси, стадионларда мухлисларга яратиладиган шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида иш олиб борилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, нафақат ўйин атрофидаги, балки ўйин ичидаги муҳим омиллар ҳам юқори савияда бўлиши – асосий мақсад қилиб қўйилган. Шу боисдан янги – 2019 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, шунингдек, Суперкубок учрашувларида айни пайтда жаҳоннинг бир қатор етакчи лигаларида расмий тўп бўлган Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилади. Мазкур тўплар анча сифатли ва тажрибадан ўтган бўлиб, ҳозирда Осиё Чемпионлар лигасида ҳам айнан Adidas Conext 19 тўпларидан фойдаланилмоқда.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика