

“Ювентус” жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри 2018 йилнинг энг яхши италиялик мураббийи деб топилди.
Аллегри бу борада айни дамда “Челси” устози бўлган Маурицио Сарри, “Лацио” бош мураббийи Симоне Инзагиларни ортда қолдирди.
“Ювентус” устози мазкур совринга 4-марта эга чиқди.



