UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  47 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  23

2018 йилги Осиё чемпионлари: "Ортда қолган ўйинлар давомида уларнинг мухлисига айландик" Янгиликлар

2018 йилги Осиё чемпионлари: "Ортда қолган ўйинлар давомида уларнинг мухлисига айландик"

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё кубогининг чорак финалида Япония билан тўқнаш келади.


"Самурайлар" ютиб бўлмайдиган жамоа эмас. Бу ишни 2018 йил олимпия терма жамоамиз уддасидан чиқа олганди. Хўш, бугунги учрашув олдидан улар қандай фикрда?


Жавоҳир Сидиқов - Японияга қарши ўйин футболчиларимизнинг кейинги фаолиятига таъсир қилади. Бугун шундай кун. Ҳамма босимни ташқарида қолдириш керак. Яқинлари, ота-она, дўстлари фахрланишлигини ҳис қилишсин. Майдонга эса масъулият билан тушишнинг ўзи ғалабани таъминлайди. Худодан дуо қилиб ғалаба ёр бўлишини сўраб қоламиз. Ортда қолган ўйинларда биз ҳам сизларнинг мухлисингизга айландик.  2018 йилги учрашувга келсак, ўшанда ички муҳитимиз ажойиб, жамоа аҳил бўлган. Ҳозирги терма жамоамизни ҳам ташқаридан кузата туриб бу борада муаммо йўқлигини сезяпман. 


Ботирали Эргашев - Нима бўлганда ҳам омад тилаймиз. Укаларимизга ишонамиз. Улар бунинг уддасидан чиқишади. Мусобақа якунида чемпионлик кубогини бош узра баланд кўтариш насиб қилсин. Ҳиссиётларга бой ўтган 2018 йилги Осиё кубогида Японияни кучли характер ва ирода эвазига ютган эдик. Бугун ҳам шундай бўлишини  истаймиз. 


Бобир Абдихолиқов - Япониянинг бу мусобақадаги ўйинларини кўрмадим. Шу боис бирор нарса дейишим қийин. Терма жамоамизга эса омад тилайман. Футболчиларимизга ишонамиз. Улар кутилган натижани қўлга киритишади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика