UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  0 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  37 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

2018 йилги мусобақа регламенти. Қандай ҳолларда учрашувлар бошқа кунга кўчирилиши мумкин? Янгиликлар

2018 йилги мусобақа регламенти. Қандай ҳолларда учрашувлар бошқа кунга кўчирилиши мумкин?

2018 йилги мавсум регламентида миллий чемпионат учрашувлари тақвим асосида белгиланган саналарда ўтказилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Фақат қуйидаги ҳолларда ўйинлар санасини бошқа кунга кўчиришга рухсат берилади:

-Олдиндан аниқлаш ва билишнинг имкони бўлмаган форс-мажор ҳолатлари туфайли ўйинларни давом эттиришнинг имкони бўлмаса. Бундай ҳолатлар: авария, ёнғин, сув тошиши, ер қимирлаши каби табиат ҳодисалари, шунингдек, мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан иборат;

-Агар учрашувнинг 50% ёки ундан ками ўйналган бўлса, учрашув бошқа куни қайтадан ўтказилади. Ўйин қайси санада ўтказилиши ПФЛ томонидан белгиланади. Учрашувдаги голлар бекор қилинади, четлатиш ва огоҳлантиришлар амалда қолади.

-Агар учрашувнинг 50%дан кўпроғи ўтиб бўлган бўлса, эртаси куни қолган қисми давом эттирилади. Бунда ўйин ёритиш ускуналари талаб этилмайдиган кундуз куни ўтказилади. Қолдирилган ўйин 12:00дан аввал ўтказилиши мумкин эмас. Қолдирилган ўйиннинг аниқ бошланиш вақти клублар, учрашув назоратчиси ва комиссари билан келишган ҳолда ПФЛ томонидан белгиланади. Мезбон клуб учрашувнинг қайтадан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, меҳмон клуб харажатларини ҳам қоплаши керак. Қолдирилган ўйинларда киритилган голлар, четлатиш ва огоҳлантиришлар, жамоалар таркиби ва амалга оширилган ўзгаришлар сақлаб қолинади;

-ПФЛ комиссари, назоратчиси ва бош ҳакамнинг фикрига кўра футболчилар соғлиғи учун хавфли деб топилган ноқулай об-ҳаво ва бошқа сабаблар туфайли ўйинлар бошқа кунга қолдирилиши мумкин.

-Мусобақа тақвимига ўзгаришлар киритилиши туфайли;

-Электр таъминотидаги носозлик туфайли ўйинни бошлаш, давом эттириш, якунлаш имкони бўлмаса, носозлик бир соатдан ошиқроқ вақт давомида бартараф этилмаса, стадионнинг техник ҳолати ёмонлиги туфайли тақвим бўйича белгиланган учрашув қолдирилишига тўғри келса, майдон эгаси бўлган клубга техник мағлубият ёзилади.

ПФЛ комиссари, назоратчи ва бош ҳакам ўйинни ўз вақтида ўтказилиши учун барча чора-тадбирларни кўришлари керак. Улар томонидан қабул қилинадиган ҳар қандай қарор ПФЛ маъмурияти билан келишган ҳолда қабул қилиниши керак.

-Агар жамоалар ўйин бўлиб ўтадиган жойга белгиланган вақтда келишмаса, ПФЛ комиссари, назоратчи ёки бош ҳакам бу ҳақида ПФЛга хабар беришлари керак.

Агар меҳмон жамоа кечикадиган бўлса, ПФЛ комиссари, назоратчи ва бош ҳакам мезбон клуб раҳбарияти билан биргаликда ўйинни ўша куни ўтказиш учун барча чораларни кўришлари керак. Агар ўйинни ўша куни ўтказишнинг иложиси бўлмаса, бу ўйин бўйича ПФЛ вазиятни ҳар томонлама ўрганган ҳолда қарор қабул қилади.Тақвимдаги ўйиннинг кечиктирилишига сабаб бўлган жамоа ЎФФнинг Тартиб-интизом Кодексига кўра жаримага тортилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика