UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионати ўйинларида ишлайди  0 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  1 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  1 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  3 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  11 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  5 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  1 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9

2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қандай асосий талаблар қўйилди? Янгиликлар

2018 йилги мавсум регламенти. Клублар олдига қандай асосий талаблар қўйилди?

Теглар :  ЎФФПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2018 йилги мавсум регламентини тасдиқлагани ҳақида кеча хабар бериб ўтилган эди.

Регламентда биринчи навбатда янги мавсумда клублар олдига қўйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи клублар

ЎФФ ва ПФЛ томонидан чиқариладиган Қарорларга бўйсуниши;

ФИФА томонидан тан олиган халқаро сертификати бор мураббийларга эга бўлиши;

- Тегишли талабларга жавоб берадиган стадионга эга бўлиши (Суперлига клублари учун камида 5 000 ўриндиқли, Про-лига жамоалари учун камида 3 минг ўриндиқли) ҳамда бу стадионлардаги ёритиш тизими камида 1200 люкс бўлиши;

Машғулотлар ўтказиш учун талабга жавоб берадиган футбол майдонлари, тренажёр заллари, ўқув хоналари, футболчилар учун ётоқхоналар ва овқатланиш хонасига эга бўлиши;

Ўз тизимида камида 100 нафар тарбияланувчиси бўлган, барча шарт-шароитлар билан таъминланган футбол мактаби (академия)га эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли). Про-лига клублари ўз мактаби йўқ бўлган тақдирда, бошқа Футбол мактаблари билан узоқ йиллик ҳамкорлик бўйича шартномага эга бўлиши (Бу ҳолатда Про-лига клубларига Суперлига клублари қошидаги футбол мактаблари билан шартнома тузиш таъқиқланади);

Ўз тизимида аёллар, футзал жамоаларига эга бўлиши (Суперлига жамоаларига тегишли);

Транспорт воситалари, жумладан, камида 25 ўриндиқли автобусга эга бўлиши, шунингдек, зарур офис жиҳозлари ва техникаси мавжуд бўлиши;

Ўз матбуот хизмати ва веб-сайти бўлиши шарт этиб белгиланган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика