UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  5 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

2018 йилда бизни кутаётган мусобақалар Янгиликлар

2018 йилда бизни кутаётган мусобақалар

Мана, янги йилни ҳам бошлаб олдик. Янги йил билан бирга футболимизда янги мавсум ҳам бошланди. Бу йил ҳам бизни бир қатор мусобақалар кутиб турибдики, қуйида шу ҳақда фикр юритамиз.

Ўзбек футболи мухлисларининг янги йилдан умидлари катта. Бу йил футболимиз учун янгиланиш даври бўлади. Айтиш мумкинки, янги босқичга шу йил пойдевор қўямиз. Бу йил олий лига янгича форматда ўтказилади, терма жамоамиз Осиё Кубогига тайёргарлик кўради, учта клуб Осиё чемпионлар лигасида қатнашади.

Хуллас, кириб келган янги йил ҳам ўзбек футболи шинавандалари учун зерикарли бўлмайди. Қуйида 2018 йилда бизни кутаётган асосий мусобақалар ҳақида тўхталамиз. 

U-23 Осиё чемпионати 

Янги мавсумни Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати билан бошлаймиз. Бу мусобақа 9-27 январь кунлари ўтказилади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик кўрди деган умиддамиз. Вакилларимиз "А" гуруҳида Хитой, Уммон ва Қатарга қарши баҳс олиб боришади.

Осиё чемпионлар лигаси 

2017 йилги ОЧЛ клубларимиз учун жуда муваффақиятсиз келганди. "Локомотив" билан "Бунёдкор" гуруҳдан чиқа олмаган бўлса, "Насаф" ўтиш босқичидаёқ вазифани уддалай олмаганди. Бу йил ҳам ОЧЛда биздан учта клуб қатнашади. "Локо" гуруҳ босқичидан, "Насаф" билан "Пахтакор" эса ўтиш баҳсларидан бошлайди. Ҳар учала жамоага омад тилаб қоламиз.

Суперлига

Ҳаммамиз ўрганиб қолган Олий лига бу йилдан Суперлига деб юритилади. Бунда 12та жамоа қатнашади. Жами 32та тур учрашувлари бўлиб ўтади. Янгича форматда ўтказиладиган мусобақа жуда қизиқ кечиши кутилмоқда. ПФЛ тез орада қуръа маросимини ўтказиб, йиллик тақвимни эълон қилса ажаб эмас.

ПРО-лига

Биринчи лига эса бундан буён ПРО-лига деб номланади. Бунда 16та жамоа қатнашади. Жамоалар икки даврали тизимда жами 30тадан учрашув ўтказишади. Қизиғи шундаки, ПРО-лигада қатнашадиган клублар ҳам номи тўлиқ маълум эмас. ПФЛ иштирокчилар сонини тез орада маълум қилишини кутиб қоламиз.

Ўзбекистон Кубоги

Охирги йилларда Кубокка бўлган қизиқиш анча пасайгандек. Чунки финални ҳисобни олмаганда қолган ўйинларга томошабинлар кўп келаётгани йўқ. Балки бу йил қизиқиш ошар. Янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, "Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф" ва "Пахтакор" Кубок ўйинларига 1/8 финалдан бошлаб қўшилишади.

Футзал бўйича Осиё чемпионати

1-11 февраль куни Хитой Тайпейида футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси “B” гуруҳида Япония, Тожикистон ва Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

1-12 август кунлари футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон чемпиони сифатида "Олмалиқ" футзал клуби мазкур турнирда қатнашади.

Биз қатнашмайдиган мусобақалар

Албатта, бу йил биз иштирок этмайдиган, фақат мухлис сифатида кузатадиган мусобақалар ҳам бор. Биринчи навбатда бу - жаҳон чемпионати. Россияда бўладиган мундиал 14 июнь - 15 июль оралиғида бўлиб ўтади.

Шунингдек, кузда бўлиб ўтадиган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатларини ҳам томошабин сифатида кузатишимизга тўғри келади. Негаки ёшларимиз ҳам, ўсмирларимиз ҳам саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўта олишмаган.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика