2017 йилда Германия, Португалия ва Голландияда видеотакрорлардан фойдаланиш бошланади

Narzulla Saydullayev
3 июн 2016, 10:45
ФИФА 2017 йилдан бошлаб видеотакрорлардан фойдаланишни тест қилишни маълум қилди.

Экспериментда ҳакамлар видеоассистентлари иштирок этишади. Видеотакрорлар олтита чемпионатда синаб кўрилади: Германия, Бразилия, Португалия, Голландия, АҚШ ва Австралия.

Видеотакрорлар баҳсли вазиятлар, гол, пенальти ва четлатишлар учун қўлланилади.

«Умид қиламанки, Россиядаги Жаҳон чемпионати видеотакрорлардан тўлақонли тарзда фойдаланилган дастлабки чемпионат бўлади», – дейди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dw.com