UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  5 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  18 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Мутолаа учун. 1994 йил Роберто Карлос "Спартак"га ўтиши мумкин эди. Аммо Романцев унга 500 минг доллар тўлашни истамаган Янгиликлар

Мутолаа учун. 1994 йил Роберто Карлос "Спартак"га ўтиши мумкин эди. Аммо Романцев унга 500 минг доллар тўлашни истамаган

1994 йилнинг июнь ойида "Палмейрас" Россияга гастроль сафари уюштирди.

Йўқ, Майкл Жексон ҳам эмас, "Red Hot Chili Peppers" ҳам эмас, айнан Сан-Паулу клуби. Улар Москвада бўлиб ўтган Лев Яшин хотира турнирида иштирок этишди. Кейин эса Камишин шаҳри томон йўл олишди ва у ерда маҳаллий "Текстильщик" клубини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бразилияликлар ҳар бир ўйинда жамоа учун 25 минг доллардан пул олишган. Шунинг учун ҳам, Россияга сафар уюштириш уларга фақатгина завқ бағишлаган.

Москвадаги турнир 15 июнь куни бўлган. Баҳслар бир таймдан иборат бўлгани учун мусобақа бир куннинг ўзида якунланган. "Палмейрас" ғолиб бўлди: бразилияликлар "Динамо" (2:1) ва "Спартак" (2:0) устидан ғалабага эришдилар. Петров боғидаги стадион трибуналарида тахминан 15 минг томошабин йиғилганди (телевидение орқали реклама беришмаган, интернет эса ҳали йўқ эди).

"Палмейрас" икки футболчисининг келиши оммани айниқса қувонтирганди: Бразилия "Олтин тўп"ининг икки карра ғолиби Сезар Сампайо (у ЖЧ-1994да иштирок этмаган, аммо Франциядаги мундиалида 3та гол урган) ва 21 ёшли Роберто Карлос.




Турнирни фақатгина Москва футболи ишқибозлари кузатмаган: ўз жамоаси таркибини кучайтирмоқчи бўлган мураббийлар ҳам ўша ерда эди. Ҳа, Роберто Карлос Россияда қолиши мумкин эди деб тахмин қилгандирсиз?


Александр Тарханов ёдга олади:

"1994 йили менга унча катта бўлмаган пул эвазига Роберто Карлосни таклиф қилишди. Бир дўстим "Палмейрас"ни Россия бўйлаб айлантириш учун тур ташкил қилди. Бразилияликлар билан ўйнашни истаганлар уларга 25 минг доллар тўлаб бериши лозим эди. Аджарияда президентлик учун сайлов бўлди — уларни ҳаттоки, ўша ерга ҳам олиб боришди. Мана аэропортда эрталабдан бразилияликларни кутиб оляпмиз, улар Колумбиядан учиб келишмоқда. Ҳолдан тойган, қорни оч — биз буфетни очдик, барча бутерброд ва консерваларни олдик, чой дамладик… Кулгили-а?

Кечаси "Палмейрас" "Спартак" ва "Динамо"га қарши бир таймдан ўйин ўтказади. Жисмоний тайёргарлик бўйича бразилиялик мураббий деди: жамоа уйқисираб юрибди. Автобус керак эмас, стадионгача пиёда боришсин. Улар бир-бирига урилиб, қоқилиб борардилар. Буни кўрган Толстих: "Қанақа жамоани бошлаб келяпсизлар?" Мен унга жавобан: ҳозир, Коля, ўзинг майдонда ҳаммасини кўрасан. Бразилияликлар икки баҳсда ҳам шундай ажойиб ўйин кўрсатишдики, мухлислар тик турган ҳолда уларни кузатиб қўйишди. "Динамо" уларга битта гол урди, аммо кейин майдон марказигача ҳам ўтолмади. Тарас Безубяк ҳакамлик қилаётганди ва "Динамо" фойдасига ҳуштак чалди. Буни кўриб турган 25 минг мухлис унга қараб бақира бошлашди — Ҳуштак чалма!


Рамиз Мамедов Роберто Карлосга қарши

Роберто дарвоза тўққизлигига тўпни жойлаб қўйди ва бутун майдондан ўтказиб голли узатма етказиб берди. "Палмейрас" президенти дейди: "Мана бу бизнинг юлдуз, истасангиз эртагаёқ олиб кетинг. 500 минг доллар. Амарални ҳам сотиб олишингиз мумкин. У ҳам ажойиб футболчи..." Романцев узоқ ўйлади. "Спартак"нинг бюджетида 3 миллион бор эди. Қандай қилиб футболчини 500 мингга олиши мумкин? Бу ишга қўл урмади. Куз. Роберто Карлос "Интер" сафида тўп тепа бошлади.

Тарханов бироз адашди: Роберто Карлос 1995 йилнинг кузида "Интер"га кўчиб ўтди. Милан клуби ўйинчи учун "Палмейрас"га 3,5 миллион евро тўлаб берганди. Москва ва Камишинда ўртоқлик учрашувларидан уч йил ўтиб,  ҳимоячи Франция билан баҳсда мана бу голни урганди:



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика