UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  6 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  3 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  7 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  13 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  6

Истанбул дербиси бекор қилинди. Мураббийнинг бошини ёришди (ФОТО+ВИДЕО) Янгиликлар

Истанбул дербиси бекор қилинди. Мураббийнинг бошини ёришди (ФОТО+ВИДЕО)

"Фенербахче" ҳамда "Бешиктош" ўртасидаги Туркия Кубоги ярим финал ўйини стадиондаги тартибсизликлар туфайли 58-дақиқада тўхтатилди.

"Фенербахче" мухлислари "Бешиктош" захира ўриндиғи томон танга ва ёндирғичдан тортиб сув идишгача улоқтиришди.

Учрашув бош ҳаками Мете Калкаван баҳсни уч марта тўхтатди, бироқ тўртинчи тўхталишда стадиондаги тартибсизликларни назорат қилиб бўлмай қолди.


"Фенербахче" футболчилари трибунадагиларни тинчлантиришга уринишди, аммо бу фойда бермади.


"Бешиктош" захира дарвозабони Толга Зенгин бошига бир нарса тегди, кейин жамоа бош мураббий Шенол Гюнешни ҳам жароҳатлашди.


Посбоннинг ҳолати яхши эди, Гюнеш эса ерга йиқилди. Бошидан қон оқарди.


"Бешиктош" майдонни тарк этди ва ўйин тўхтатилди.


Майдон атрофида полициячилар навбатчилик қилишди.


Трибунаости йўлагида бошқа жанжал бошланди. Кимдир "Бешиктош" ёрдамчи мураббийига ҳужум қилди. Бу мухлисимиди ёки "Фенербахче" ходими, номаълум.


"Бешиктош" бош мураббийи Шенол Гюнеш бошига 5та чок тушди ва уни касалхонага олиб кетишди.


Ўйин давом этадими, йўқми, ҳеч нарса маълум эмас.

"Бешиктош" - "Фенербахче" ярим финал илк ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилган.

TAS-IX



Видеони кўчириб олиш (скачать)

Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика