

Мавсум давомида ҳакамлар дарвозалар томон 71 марта пенальти белгилашди. Футболчилар 53 марта "нуқта"дан гол уришди. Пенальтини аниқ амалга ошириш кўрсаткичи 74 фоизга тенг бўлди.
Ҳакамлар "Навбаҳор" дарвозасига энг кўп - 9 марта пенальти белгилашди ва рақиблар 8 бор гол уришди.
Кейинги ўринларда "Сўғдиёна" ва "Шўртан" клублари қайд этилишди - 7тадан пенальти.
Дарвозаси томон энг кам пенальти белгиланган жамоалар - "Нефтчи" ва "Пахтакор". Ушбу клублар дарвозасига мавсум давомида икки мартадан 11 метрли жарима тўпи белгиланди.
"Насаф" дарвозабонлари пенальти қайтариш бўйича пешқадам бўлишди. Қаршиликлар дарвозасига белгиланган 5та пенальтидан атига 2таси голга айланди холос.




