Жамшид Искандеров "Сепахон"га ўтишга яқин
17 ноя 2017 16:31
Янгиликлар
Жамшид Искандеров "Сепахон"га ўтишга яқин
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров келаси мавсумдан бошлаб Эрон чемпионатида тўп тепиши мумкин.
Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.
Жамшид Искандеровга Эрон чемпионатининг "Сепахон" жамоасидан жиддий қизиқиш мавжуд.
Маълумотларга кўра, Искандеров "Сепахон" билан музокараларга киришган.
Қоидага кўра, футболчи амалдаги клуби билан шартномаси тугашига 6 ойдан кам вақт қолганида бошқа жамоа билан музокараларга киришиши ва шартнома имзолаши мумкин.

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати билан боғланганимизда, улар Жамшид Искандеров борасидаги хабарни изоҳсиз қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, Искандеровнинг "Пахтакор" билан тузган шартномаси йил якунида ўз ниҳоясига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар