18 ёшида олий лига тўпурари бўлган Кечинов 43 ёшга тўлди
05 авг 2017 12:48
Янгиликлар
18 ёшида олий лига тўпурари бўлган Кечинов 43 ёшга тўлди
Болалигида "Трактор" футбол мактабида шуғулланган Кечинов, Тошкент чемпионатида энг яхши тўпурар бўлганидан сўнг "Пахтакор"нинг махсус синфига ўтказилади.
1992 йилда ўтказилган футбол бўйича Ўзбекистоннинг илк чемпионатида Валерий Кечинов "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилди. 18 ёшли ўсмир ўша мавсум чемпионатининг энг яхши футболчиси ва тўпурарига айланди.
Кечинов фаолияти давомида "Спартак", "Сатурн-REN TV", "Шинник" каби клубларда тўп тепади. У футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, мураббийлик курсларида ўқийди. 2006 йилдан 2008 йилгача Кечинов "Спартак" ёшларига устозлик қилди. 2008 йилда эса "Томь" бош мураббийи Мирослав Ромашенко ёрдамчиси вазифасида ишлаган.
Футболчилик фаолияти
1992 - 1993 "Пахтакор" (38 та ўйин - 30 та гол)
1993 - 2000 "Спартак" (112 та ўйин - 35 та гол)
2001 - 2002 "Сатурн-REN TV" (36 та ўйин - 13 та гол)
2002 - 2004 "Шинник" (42 та ўйин - 7 та гол)
Туғилган кун муборак бўлсин!
Фикрлар