

Европанинг етакчи нашрларининг журналистлари иштирок этган сўровномада "Барселона" Усмон Дембеле ва "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезусни ортда қолдирди.
Ўтган мавсумда Мбаппе "Монако" сафида 44та ўйинда 26та гол урди. У Франция чемпиони бўлди ва ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борди. Ўтган мавсум француз ПСЖга ижарага берилди. Ёзда у 165 миллион евро эвазига ПСЖга тўлиқ ўтади.
Ўтган йил ушбу соврин "Бавария" ярим ҳимоячиси Ренату Санчешга насиб қилганди, айни пайтда у "Суонси"да ижарада ўйнамоқда.





