UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  7 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди. 


"Жуда ҳам оғир ўйин бўлди, "Сурхон" Ўзбекистондаги ҳар бир жамоага муаммо туғдира оляпти. Футболчиларнинг аксарияти анчадан бери бирга ўйнамоқда, жамоа барқарор йўлда. Учрашувнинг бошида тезкор гол урганимиз салбий таъсир кўрсатди шекилли рақиб иложи борича кўпроқ олдинга ўтди. Жамоамиз хато қилишга қўрқиб ўйнади. Бу руҳий ҳолат устида иш олиб борамиз. Қўрқувни йўқотишимиз керак. Мазкур омил "Шўртан" билан ўйинда ҳам сезилганди. Йигитларга раҳмат айтишим керак. Охиригача ҳаракат қилишди, хатолар камроқ бўлди. Тўп назорати табиийки ютқазаётган жамоа томонида бўлди. Тезкор қарши ҳужумларга ўтишга интилдик, лекин айрим вазиятларда совуққонлик етишмади", - дейди Баҳром Ҳайдаров. 


- ФИФА кунлари муносабати билан 20 кун танаффус юзага келади. Бундан фойдаланиб назорат учрашувлари ташкил қилинадими?

- Албатта. Ҳозир бу ҳақида ўйламоқдамиз, режамизни ишлаб чиқяпмиз. Айни пайтда эътиборимиз "Бухоро" билан ўйинга қаратилган, чунки ҳар бир 3 очко сув ва ҳаводек зарур бўляпти. Назорат учрашувлари бўлади фақат қаерда тайёргарлик кўришимиз номаълум. Ўтган йили ҳам бундай ҳолатга тушганмиз. Спорт формани йўқотмасдан машғулотларни олиб борамиз.



- Клейди Даци ва Шохруҳ Гадоевнинг ўйинидан мамнунмисиз? Таваккал қилишдан қўрқмаяпсизми?

- Таваккал қилмасангиз бўлмайди. Ҳар бир захирамиз таваккал қарорлар маҳсули, чунки футболчини ўйинга қандай қўшилиб кетишини олдиндан билолмайсиз. Кимдир руҳан тайёр бўлмайди, яна бошқаси жисмонан. Жасур Холтўраевнинг озгина жароҳати бор эди. Лекин улар кўпроқ тўпни назорат қилгани учун ўрта чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Пазилдинов, Ҳусановни туширдик. Шуни ҳисобига охирги дақиқаларда ўйинимиз ўхшади. Қўрқсангиз захира қилишингиз керакмас. 

- Шоҳруҳ Гадоев спорт формасига кириб бормоқда. У терма жамоага чақирилиши мумкинми?

- Ўзбекистонда 16 та жамоа бўлса нафақат Суперлига балки Про лигадан ҳам ўзини кўрсатса футболчи чақирилиши мумкин. Терма жамоага эшиклар очилаверади. Қўқондан ҳам терма жамоага футболчи олинса хурсанд бўлар эдик. Ёшлардан Абдуғафур Ҳайдаров бор, Муҳриддин Пазилдинов дебют қилди. Ҳар бир жамоанинг мақсади терма жамоага футболчи тайёрлаб беришдир.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика