"Манчестер Юнайтед"нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номи эълон қилинди + ФОТО
05 окт 2017 16:53
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед"нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси номи эълон қилинди + ФОТО
"Манчестер Юнайтед" клуби сентябрь ойида жамоанинг энг яхши ўйинчиси ким бўлганини эълон қилди.
Унга кўра, франциялик қанот ҳужумчиси Антони Марсьяль МЮнинг ўтган ойдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Марсьяль овоз бериш жараёнида 41 фоиз овоз тўплади. Ундан кейинги ўринларни Ромелу Лукаку (31 фоиз), Маруан Феллайни (20 фоиз) ва Маркус Рэшфорд (8 фоиз)лар эгаллашди.
Марсьяль сентябрь ойида "Манчестер Юнайтед" таркибида 6 учрашувда 287 дақиқа ўйнади. Ана шу вақт ичида 3та гол урди ва 4та голли пас берди.

Бу билан Антони "қизил иблислар" таркибида учинчи бор ой футболчиси бўлди. У 2015 йилнинг декабрида ва 2016 йилнинг май ойида ҳам МЮнинг ой ўйинчиси бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед"да август ойида Поль Погба энг яхши ўйинчи бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар