

"Ҳакамлар ҳақида қанча кўп гапирсак, бизга шунча қийин бўлмоқда. Ҳакамларни ҳурмат қилишимиз ва улар учрашувни яхши ўтказиш учун қўлидан келган барча ишни қилаётганига ишонишимиз керак. Улар "Реал"га пенальти қўймаётганидан ҳайрон қолаётганим йўқ, бироқ бу "Барселона" ўйинларида амалга ошириляпти. Агар ўзимиз учта гол урганимизда, бу пенальтини сўраб юрмаган бўлардим. Мавсумнинг старти ҳавотиримизга сабаб бўлмоқда" - дейди Рамос.



