UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Хайрулла Холиқов кичик мундиалларни талаб қилди. Менда эътироз бор Янгиликлар

Хайрулла Холиқов кичик мундиалларни талаб қилди. Менда эътироз бор

Хуллас, ҳаммасига қитмирлигим сабаб (: ...аммо яхшиликка.

Бугун ҳамкасбим Хайрулла Холиқовнинг “Муносабат. ЎФФнинг янги президенти нималарга эътибор қаратиши керак”, деган мақоласи чиқди. Яхши ёзилган, ундаги барча фикрларга қўшилдим. Биттасидан ташқари.

Қўшилмаган жойимдан парча келтираман: “Янги раҳбар олдида аввало республикамиз бўйлаб болалар ва ўсмирлар футболини кўтариш, аёллар футболига эътибор бериш, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизнинг мунтазам жаҳон чемпионатларида иштирокини таъминлаш, ҳали бажарилмаган вазифа — Олимпиада ўйинлари ва Жаҳон Чемпионатига чиқиш каби вазифаларни ҳал этиш туради”.

Футбол журналистикасида фаолият кўрсатишни бошлаганимдан буён ўз принципларимга кўра иш тутаман. Бунда болалар футболидан натижа талаб қилиш деган тушунчанинг ўзи йўқ. Истардимки, мамлакат футболининг кейинига шундай принцип бегона бўлмайди.

Балки Холиқовнинг ўзлари ҳам болалар футболидаги натижаларга қарши бўлсалар ажаб эмас. Шундай бўлса, ўсмирлар ва ёшлар термаларининг тинимсиз кичик мундиалларда ўйнашини талаб қилишлари тушунарсиз. Шу ерда эслатиб ўтиш керак, ўсмирлар футболи болалар футболининг интихоси, ёшлар футболи эса катта футболнинг ибтидосидир. Биз ортда қолган йиллар давомида мана шу икки фронт ишини нотўғри йўлга қўйдик.

Ўйлайсизки, сўнгги 2—3 йилда ёшлар ва ўсмирлар ЖЧга чиқа олмагани ЎФФ ёмон ишлаганидан дарак берадими? ЎФФ яхши ишламади деган фикрни илгари сурганим ҳолда айтаманки, унинг ёмон ишлаганини бу мезон билан ўлчамайман. Чунки бу юқорида айтганим принципга қарши боришим демакдир. Ўз вақтида ўсмирлар ва ёшларимиз кетма-кет мундиалларга борган вақтлар ҳам бўлди. Фақат сизга савол: бундан бир иш чиқдими?

Мексика қаҳрамонларини елкага олдик, кейингиларини бошга чиқардик. Аммо улар орасидан ақалли Россия Премьер-Лигасига тортадиган футболчи чиққани йўқ. Мамлакатнинг бугунги кундаги энг яхши футболчиси Одил Аҳмедов эса кичик мундиалда ўйнамаган. Шугина мисолнинг ўзи етарли эмасми?

Эски раҳбарият ўсмирлар ва ёшлар мураббийларидан натижа талаб қилгани учун ҳам ёшини кичиклаштирган футболчилар кўпайиб, футбол таг-томиридан узила бошлади. Убайдуллаев билан Мисрга борган Иван Нагаев ҳозир қаерда-ю, у билан тенгдош бўлган Старриж қаерда? Ахир биз ЖЧда инглизлар билан дуранг ўйнамаганмидик? Гейнрих, Зейтуллаев кабилар Иньеста, Маскераноларга қарши ўйнаган, аммо фарқи бор уларнинг, тўғрими? Мусаев йигитлари ЖЧда чорак финалга чиққандир. Лекин нима фойда борки, агар Франция, Уругвай каби термалар индамай 4 талаб гол уриб ташласа? Барибир фарқимиз яққол кўриниб турибди-ку.  

Нима демоқчиман. Бу каби натижалар миллий терма учун сариқ  чақалик аҳамиятга эга эмаслигини биз ортда қолган 8 йилда кўриб бўлдик. Марат Кабаевнинг 1991 йилда туғилган футболчилари ЖЧда ўйнамаса ҳам, тайинли футболчилар сонида уларнинг кўрсаткичлари Мисрда ўйнаган 89 ларникидан яхшироқ. Ўзимизча ёшлар футболида шерга ўхшаб қичқириб, катта футболда мушукча бўлганимиздан кўра, келинг, кичик мундиалларни планка деб олмайлик. Майли, Нуралиевнинг ҳозирги ўсмирлари бормасин ЖЧга, аммо таркибидан камида 6-7 нафар савияли йигитлар чиқсинки, биз катта футболда Эрон ёки Жанубий Корея олдида қалтираб турмайлик. Ёки ўша вариант — ЖЧда чорак финалгача борайлик-да, 6—7 йилдан кейин шу футболчиларни Олий Лигадан ҳам топа олмай юрайлик.

Муаллиф :
Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика