UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  91 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  9 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  9 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

"Реал Мадрид" – Испания Суперкубоги соҳиби! Янгиликлар

"Реал Мадрид" – Испания Суперкубоги соҳиби!

Испания Суперкубоги доирасидаги "Реал" – "Барселона" учрашувининг иккинчисида ҳам Мадрид клуби ғолиб бўлди.

Испания Суперкубоги
Жавоб учрашуви
Реал Мадрид – Барселона 2:0
17 август, 02.00, «Сантьяго Бернабеу»

Голлар: 1:0 – 4 Асенсио, 2:0 – 39 Бензема.

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Себальос, 80), Ковачич (Каземиро, 62), Асенсио (Тео, 75), Модрич, Васкес, Бензема.
Барселона –   тер Стеген, Пике (Нелсон Семеду, 50), Умтити, Альба (Динь, 78), Маскерано, Ракитич, Серджи Роберто, Андре Гомеш (Деулофеу, 72), Бускетс, Месси, Суарес.

Биринчи ўйин: 3:1


                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                      ЯНГИЛАШ


1. ЎЙИН БОШЛАНДИ



2. Хавфли вазияяяяяяяят! Асенсио чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Модричнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди!

5. ГОООООООООООООООООООЛ! 1:0 Асенсиооооооооооо! Дахшатли гол! Супер гол! Шунчаки сўз ожиз бу голни таърифлаб бериш учун! Буни кўриш кераак!


9. "Реал" энди икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисобида олдинга ўтиб олди. Мадрид клуби тўхташ ниятида эмас! Роналдусиз ҳам рақибни мағлуб этмоқчи

12. Суарес! Жарима майдони ичига узатилган тўпни Суарес тўхтатмасдан дарвозага йўллади, ноаниқ!

16. Месси ўйинга қўшилди, аммо Кейлор Навасни алдай олмади

19. Хавфли вазият! Месси чап томондан тўпни Суаресга узатди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишга муваффақ бўлишди.

Асенсио голни шундай нишонлади

 

Роналду учрашувни оиласи даврасида томоша қилмоқда

29. ЗАРБА! Тони Крооснинг зарбаси ноаниқ чиқди!

33. ЗАРБААААААА! Лукас Васкеснинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

39. ГООООООООООООООООООООООООЛ! БЕН ЗЕ МАААААААА ! 2:0 


42. Кимдир "Барселона" камбэк қилишига ишонмоқдами?

45. Биринчи тайм тугади. Икки ўйин натижасига кўра "Реал" 5:1 ҳисобида олдинда...



46. Иккинчи бўлим бошланди.

48. Луис Суарес ўнг томондан ҳужум қилди, унинг узатган тўпини Кейлор Навас ушлаб олди

50. Ўзгариш. Пике ўрнига Семеду тушди

55. ЗАРБАААААААА! Бенземанинг чап оёқда берган кучли зарбасини Тер Штеген қайтарди!

62. Ўзгариш. Ковачич ўрнига Каземиро тушди

63. "Барселона" Суперкубокни ютиши учун жавобсиз тўртта гол уриши талаб этилади...

71. ЗАРБААААААА! ЛУИС СУАРЕС! Яқин масофадан гол ура олмади!

72. Ўзгариш. Андре Гомеш ўрнига Делофеу тушди

75. Ўзгариш. Асенсио ўрнига Тео тушди

78. Ўзгариш. Хорди Алба ўрнига Лука Динь тушди

80. Ўзгариш. Кроос ўрнига Себальос тушди

85. Иккала жамоа аъзолари ҳам, мухлислар ҳам барчасини тушуниб бўлишган. Суперкубок "Реал Мадрид"га топширилади. Фақат ўйинни тугатиб қўйиш қолди холос.

89. "Реал" ўз мухлислари учун чиройли ўйин намойиш этиб бермоқда. "Барселона" эса учрашув тезроқ тугашини кутмоқда.

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! "Реал" Испания Суперкубоги соҳиби! Мадрид клубининг барча мухлисларини табриклаймиз!

 
Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика