

Шу муносабат билан бугун, "Бунёдкор" клуби бир қатор футбол фахрийлари, уруш қатнашчилари ва журналистлар учун байрам дастурхонини ёзди. Тадбирда "Бунёдкор" клуби директори Мурод Алиев, клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов, ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов, иккинчи жаҳон уриши қатнашчилари бўлган Ботанин Геннадий Васильевич ҳамда Абдураҳманов Тельман Абдулович, "Нуроний" жамғармаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Махмуд Зуфаров сўзга чиқиб йиғилганларни байрам билан табриклашди.
Ўтганлар ёд этилиб қуръон тиловат қилинди, байрам дастурхонига миллий таомимиз бўлган палов тортилди. Барча бир-бири билан дилдан суҳбат қурди. Тадбир сўнггида "Бунёдкор" клуби томонидан фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.
TAS-IX эмас



