UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  4 00:08Италия кубоги. "Милан" – "Рома": Шомуродов асосий таркибда!  12 00:03Англия кубоги. "Ньюкасл" – "Арсенал". Таркиблар аниқ!  0 00:01Испания кубоги. "Реал Мадрид" "Леганес" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  2 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  3 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  6 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  36 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  3 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0

14-ўриндаги "Нефтчи" ПФЛнинг Олий лига-2018 учун талабларини бажаришга киришди Янгиликлар

14-ўриндаги "Нефтчи" ПФЛнинг Олий лига-2018 учун талабларини бажаришга киришди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Олий лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда 2018 йил Олий Лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг асосий жиҳатлари ҳақида сўз юритилди.

Мазкур йиғилишда, “Нефтчи” ПФК раиси Тоҳир Васильевич Кападзе ҳамда бош мураббий Вадим Карленович Абрамов иштирок этдилар.

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг якуний қарорлари бўйича, кейинги йилги мавсумда ЎзПФЛнинг клублар учун қўйган талабаларини бажарган жамоаларгина чемпионатда иштирок этади.  Таъкидлаш керакки, жамоалар Олий лига-2017ни қайси поғонада якунлашларидан қатъий назар сўралган талаблар бажарилмаса, жамоа кейинги мавсумда иштирок этмайди.


Ишқибозларга шуни маълум қиламизки, Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби ЎзПФЛ томонидан 2018 йил олий лигада иштирок этиш учун клублар олдига қўйиладиган талаблар ижроси устида иш олиб боришга киришди.


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика