UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  1 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  2 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1

"12-сектор"нинг илк меҳмони Аброр Турсунов Янгиликлар

"12-сектор"нинг илк меҳмони Аброр Турсунов

Бугундан бошлаб сайтимизда янги, "12-сектор" номли лойиҳани ишга туширишга қарор қилдик.

Ушбу лойиҳага кўра, сайтимизда фаол, одобли, намунавий томонлама ўзини кўрсата олган фойдаланувчиларимиз ушбу лойиҳа меҳмони бўладилар. Демак, дастлабки меҳмонимиз "Abror Tursunov" никидаги мухлисимиз бўлди.


Исм-шарифи: Аброр Турсунов.
Туғилган жойи:
Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри.
Туғилган санаси:
1989 йил, 22 декабр.
"Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти"да таҳсил олган.
Айни пайтда "Сифат маркази" ходими.





- Сайтимизга қачондан бери кирасиз ва у сизни нимаси билан қизиқтиради?
- Тахминан 2010 йилнинг охирларидан. Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан олдин сайтнинг фойдаланувчисига айланганман. Сайтнинг менга ёқадиган томони шундаки, championat.asia бошқаларга нисбатан ҳаққоний, реалликка яқин деб ҳисоблайман.

- Олий лигамизда кимга ишқибозлик қиласиз?
- Фақат "Пахтакор"га. Эсимни таниганимдан бери ушбу жамоанинг мухлисиман.

- Гулистондан экансиз, истармидингиз Гулистонда ҳам ҳақиқий, рақобатбардош жамоа бўлишини?
- Албатта. Фақат бунинг учун футболга эътибор кучли бўлиши зарур. Айни пайтда эътибор йўқ.+

- Ўзбек футболида нима ёқади-ю, нима ёқмайди?
- Нима десам бўларкин-а? Жамоамизнинг, Терма жамоалар марказининг бошқарув услублари менга ёқмайди. Ёшларимиз кўрсатаётган натижалар эса кишини хурсанд қилади.

- Сайтдаги юзерлардан кимларни эътироф этасиз?
- Тўғрисини айтсам, "коммент"ларни кўп ҳам кузатмайман. Ўзим ҳам камдан-кам фикр қолдираман. "I Love Uzb" номли мухлис билан бир жойданмиз. Ўтган йил декабр ойида сайтингиз орқали ташкиллаштирилган футбол мусобақасига ҳам Гулистондан у билан бирга келганмиз.

- Сайтда яна нималар қилишимизни истаган бўлардингиз?
- Сайтдаги яхши лойиҳалар тўхтаб қолди. Шулардан "12 ой, 12 вилоят", "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаларини давом этишини истайман. Умуман олиб айтганда эса, барчаси жойида. Сайт дизайни ҳам шу ҳолича қолишини хоҳлайман.

- FIFA.UZ лойиҳасида энг эсда қоларли ёки аламли тур қайси бўлган? Масалан, бирор футболчини сотиб юборганингиздан сўнг у голлар уришни бошлаган...
- Шунга ўхшаш ҳолатлар Пишур ва Сергеев билан бўлиб туради. Уларни жамоага сотиб олишим билан гол уришдан тўхташади, сотиб юборишим билан эса голлар уришни бошлашади.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика