UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  3 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  0 18:06Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусанов ҳақида тўхталди  16 17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  10 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  11 16:59"Реал" футболчиси машғулот вақтида жароҳат олди  6 16:35Франциялик мутахассис Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  0 16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  12 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  36 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  6

11та эди, 12та бўлди! Янгиликлар

11та эди, 12та бўлди!

Бироз аввал якунига етган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Бундай шармандали натижа Жанубий Кореяга қарши баҳсда рўй берди. Мақоланинг бошида айтиб ўтай: футболчиларга эътирозим йўқ. Чунки улар бамисоли аскар ва қўмондон нима деса шуни бажаради. Армияда бўлгани каби футболда ҳам ҳамма гап қўмондонда, яъни мураббийда.

Яхши умидлар билан Эктор Куперни олиб келгандик. Тўғри, таниқли мураббий, лекин унинг эришган натижалари ўтмишда қолган. Бугунги ўйинни кўриб шунга амин бўлдикки, Купернинг нима хоҳлаётгани ва нимани кўрсатишга уринаётгани умуман тушунарсиз. Жамоа исталган ҳисобда ютқазиши мумкин, фақат рақибга жиддий қаршилик кўрсатиб.

Биз на қаршилик қилдик, на ўз ўйинимизни кўрсатдик. Агар тенгма-тенг курашиб 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам бундай демаcдик. Машғулот нима учун ўтказилади? Жамоани бўлажак ўйинга тайёрлаш ва ўша ўйинда баъзи режаларни кўриб олиш учун. Куперда нима режа бўлган, очиғи ўйинни кўриб тушунмадим. Агар ҳимояни ўйлаймиз деган бўлса, якуний ҳисобни кўрдик. Ҳадеб ҳимояни ўйлайдиган жамоа барибир гол ўтказади.

Бир сўз билан айтганда, умуман тушунарсиз ўйин. Жаҳон футболида кўряпмиз, тўп рақибда пайти икки-уч кишилаб тўпга ташланишяпти. Жамоалар ҳужумни рақиб дарвозаси олдидаёқ бузиб қўйишга уринишяпти. Керак бўлса ҳужумчилар, улардан ўтса ярим ҳимоячилар тўпни олиб қўйишяпти. Биз нима қиляпмиз? Биз кореяликларнинг қачон ўз жарима майдончамизга қадар етиб келишини кутяпмиз, шундан кейин тўпга ташланяпмиз. Бунда ҳам асосий меҳнатни ҳимоячилар қиляпти. Ярим ҳимоя ва ҳужум эса томошабин.

Биз ҳали тезкор қарши ҳужум ҳақида гапираётганимиз йўқ. Эҳ-ҳе, унга анча қовун пишиғи бор. Биз футболдаги оддий элементар ишни айтяпмиз: тўп рақибда пайти уни олиб қўйишга ҳаракат қилиш. Бу биринчиси. Иккинчиси эса футбол ўйнашни бу даражада билмайдиган Ўзбекистон терма жамоасини олдин сира кўрмагандим.

Авваллари ҳам кўп бор енгилганмиз, лекин унда футбол ўйнардик. Жиддий қаршилик кўрсатишни билардик. Керак бўлса тажовузкор ўйин намойиш этардик. Жанубий Корея олдин ҳам бизни ютган, лекин хавотир билан ўйнарди. Лекин бугунгидек худди мактабга энди чиққан болага ўхшаб қаерга боришни билмай қолмагандик. Афсуски, бугун шунақа футбол бўлди. Биз нима қилишни умуман билмай қолдик. Бунинг бош айбдори эса фақат ва фақат МУРАББИЙ!

Шу пайтгача сафар ўйинларида энг охирги ғалабамиз 2016 йилнинг сентябрь ойида рўй берганди. Ўшанда Кримецнинг голи туфайли Қатарни 1:0 ҳисобида ютиб қайтганмиз. Шундан бери то бугунги беллашувгача терма жамоамиз сафарда расмий ва ўртоқлик учрашувларини қўшиб ҳисоблаганда 11 бор майдонга тушиб, бирортасида ғалабага эришмаган. Бугунги натижа билан ғалабасиз серия 12тага етди. Тасаввур қилинг-а, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига 12та ўйиндан бери сафарда юта олмаяпти. Буни баҳоли қудрат машҳур Купер ҳам давом эттирмоқда. Ливан билан 0:0, бугун эса Жанубий Кореяга қарши 0:4.

Чет элда кўряпмиз, янги мураббий иккита ўйиндаёқ жамоани ўзгартириб юборяпти. Бизнинг Куперга қанча вақт керак, билмаймиз. Шу пайтгача Купер футболчиларга қачон ҳужум қилишни ўргатади деган саволни ўзимга ўзим кўп марта бериб келаётгандим. Аммо адашган эканман, бугунги баҳсни кўриб яна шу саволни қайтаришдан воз кечдим. Аввал энг осон саволга жавоб топайлик: Купер футболчиларга рақибдан тўпни олиб қўйиш ва тўғри ҳимояланишни қачон ўргатади?

Ўзбекистон терма жамоасининг сафарда ғалаба қозона олмаётган кетма-кет 12та ўйини:

15 ноябрь, 2016. Ж.Корея - Ўзбекистон 2:1 (Сеул. ЖЧ-2018 саралаш)
23 январь, 2017. Грузия - Ўзбекистон 2:2 (Дубай. Ўртоқлик учрашуви)
23 март, 2017. Сурия - Ўзбекистон 1:0 (Крубонг. ЖЧ-2018 саралаш)
12 июнь, 2017. Эрон - Ўзбекистон 2:0 (Теҳрон. ЖЧ-2018 саралаш)
31 август, 2017. Хитой - Ўзбекистон 1:0 (Вухан. ЖЧ-2018 саралаш)
14 ноябрь, 2017. БАА - Ўзбекистон 1:0 (Ал Айн. Ўртоқлик учрашуви)
23 март, 2018. Сенегал - Ўзбекистон 1:1 (Касабланка. Ўртоқлик учрашуви)
27 март, 2018. Марокаш - Ўзбекистон 2:0 (Касабланка. Ўртоқлик учрашуви)
19 май, 2018. Эрон - Ўзбекистон 1:0 (Теҳрон. Ўртоқлик учрашуви)
7 июнь, 2018. Уругвай - Ўзбекистон 3:0 (Монтевидео. Ўртоқлик учрашуви)
15 ноябрь, 2018. Ливан - Ўзбекистон 0:0 (Голд Кост. Ўртоқлик учрашуви)      
20 ноябрь, 2018. Жанубий Корея - Ўзбекистон 4:0 (Брисбен. Ўртоқлик учрашуви)

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика