UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  17 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173

11 август куни “Пахтакор 79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади Янгиликлар

11 август куни “Пахтакор 79” хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилади

Теглар :  Пахтакор-79
11 август, куни “Пахтакор-79” жамоаси аъзоларини вафотига сабаб бўлган авиафалокат содир бўлганига 37 йил бўлади.
Мана шу муносабат билан, ушбу санада, Тошкентда бир неча тадбирлар бўлиб ўтади.

Аввалига, 09:00да футбол жамоатчилиги “Пахтакор” стадиони ҳудудида жойлашган “Пахтакор-79” ёдгорлиги олдида жамланади. Бу ердаги хотирлаш маросими якунлангач, йиғилганлар авиафалокат оқибатида дунёдан кўз юмган “Пахтакор” футболчилари дафн қилинган Боткин қабристонига ташриф буюришади.

Тадбирларда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, 5-10 август кунлари давомида болалар ўртасида Тошкентда “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтади.

1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзолари хотирасини ёд этиш мақсадида ўтказиладиган турнирда мамлакатимизнинг 12 жамоаси 2001 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар билан иштирок этади. Бухоро, Урганч, Самарқанд, Жиззах, Чуст, Термиз, Қўқон, Олмалиқ жамоалари билан бирга "Пахтакор", "Пахтакор-2" (2002 йил) ва БЎСМ-16 жамоалари турнирда қатнашади.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика