10 йиллик танаффусдан сўнг Таиланд билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
6 июн 2017, 08:13
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу жамоалар шу кунга қадар 7 марта тўқнаш келишган. Натижалар Таиланднинг устунлигини кўрсатмоқда. Шарқий Осиё жамоаси 5та учрашувда ғолиб чиққан. Ўзбекистон ҳисобида эса иккита ғалаба мавжуд.

Тошкентда бу жамоалар фақат бир марта, 2003 йил Осиё Кубоги-2004 саралаши доирасида, тўқнаш келишган. Ўша баҳсда Ўзбекистон рақибни 3:0 ҳисобида таслим қилган.

Сўнгги марта ушбу жамоалар 2007 йил Таиланд Қироли кубоги доирасида ўзаро ўйин ўтказишган. Бу учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишган.

Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги барча ўйинлар:
1994 йил 7 октябрь - Ўзбекистон - Таиланд 5:4
1999 йил 24 июль - Таиланд - Ўзбекистон 1:0
2000 йил 18 май - Таиланд - Ўзбекистон 2:0
2000 йил 3 сентябрь - Таиланд - Ўзбекистон 4:2
2003 йил 8 ноябрь - Ўзбекистон - Таиланд 3:0
2003 йил 21 ноябрь - Таиланд - Ўзбекистон 4:1
2007 йил 22 декабрь - Таиланд - Ўзбекистон 3:2


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›