

Мазкур ўйин олдидан 10 июнь душанба куни "Миллий" стадионда икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Дастлаб, соат 17:30да меҳмонлар бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради. Кейин соат 18:00да Сурия терма жамоасининг ўйинолди машғулоти ўтказилади. Соат 18:30да эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани бошланади. Соат 19:00да эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулоти бўлиб ўтади.
Барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.



