UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  1 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  13 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

Узбекистон

Локомотив

Олий лига. 15-тур

01/07/2016, 19:00

0
:
0
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
47'  Икром Алибоев
63'  Шерзод Файзиев (Олег Зотеев)
66'  Марат Бикмаев (Иван Нагаев)
70'  Тимур Кападзе
80'  Кахи Махарадзе
19'  Акром Комилов
28'  Акмал Шораҳмедов
62'  Шакер Зуаги (Сато Минори)
65'  Баҳодир Насимов (Шаҳзодбек Нурматов)
82'  Александр Алемпиевич
  • УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0
  • 90+3'
    НАГАЕЕЕЕЕВВ! Иван иккинчи қаватдаги курашда ғолиб чиқди ва дарвозага зарба берди, унинг биринчи зарбаси устунга тегди, қайтган тўпни ҳам дарвозага йўллагди. Зухров бир амаллаб тўпни қайтарди
  • 90+1'
    Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди
  • 86'
    Алибоев "Бунёдкор" жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Тўхтахўжаевнинг узатмаси рақиб ҳимоячилари томонидан қайтарилди
  • 82'
    Алемпиевич қоида бузгани учун огоҳлантирилди
  • 80'
    Кахи Махарадзега сариқ карточка кўрсатилди
  • 77'
    Ўйиндан ташқари ҳолат! Ҳамдамов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган эди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтарди.
  • 74'
    "Бунёдкор" футболчилари ўз жарима майдони олдида қоида бузишди. Гол уриш учун "Локо"да ажойиб имконият
  • 70'
    Тимур Кападзе Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
  • 66'
    Иван Нагаев Марат Бикмаев ўрнига майдонга тушди
  • 65'
    Насимов ўрнига Нурматов майдонга тушяпти
  • 62'
    ЗАРБААА! Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ташлаб берди, "Бунёдкор"нинг бошқа футболчиси дарвозага зарба берди, аммо тўп яна рақиб ҳимоячисига тегиб қайтди
  • 60'
    "Локо" футболчилари кетма-кет ҳужумлар амалга оширишмоқда, аммо ҳозирча голдан дарак йўқ
  • 54'
    Бикмаев тўпни чап оёғига тўғирлаб дарвозага зарба берди, аммо тўп Зухуров қўриқлаётган дарвоза олдидан ўтиб кетди
  • 52'
    Насимов "Бунёдкор"нинг иккинчи бўлимдаги илк муаллифи зарбаси. Унинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • Биринчи бўлим якунланди
  • 45+1'
    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
  • 41'
    Тўхтахўжаев "Бунёдкор" жарима майдони яқинида ўрнатилган стандартни муваффақиятсиз амалга оширди
  • 40'
    Кураш асосан майдон марказида кечмоқда. "Бунёдкор" аста-секинлик билан ўз ҳужумлари сонини оширмоқда
  • 35'
    ЗУХУРОВВВВВ! ФАНТАСТИК СЕЙВ! Темурхўжанинг бош билан берган зарбасини Мурод Зухуров қайтариб қолди. Қарама-қарши йўналишдаги зарба бартараф этилди
  • 33'
    НАСИМОВВВВ! Баҳодир Насимов ўзига узатилган ажойиб пасни дарвозага йўллади, аммо унинг зарбасини рақиб жамоа ҳимоячилари қайтариб қолишди. Жуда қулай имконият қўлдан бой берилди
  • 28'
    "Бунёдкор"нинг иккинчи қанот ҳимоячиси ҳам сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Акмал Шораҳмедов рақиб жамоанинг қарши ҳужумини тўхтатиб қолди
  • 27'
    Учрашувда "темирйўлчилар" устунлик қилмоқда. Ҳозирча мезбонларнинг кетма-кет ҳужумлари гол билан якунланмаяпти
  • 25'
    Ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлгани туфайли икки жамоа футболчиларига сув ичиб олиш учун имкон берилди
  • 16'
    Акром Комилов Бикмаевга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди
  • 13'
    Бикмаев Месси услубида жарима майдончасига кирди ва чап оёғи билан дарвозага зарба берди. Зарба кучсизлиги туфайли дарвозабон тўпни эгаллаб олди
  • 11'
    Сардор Мирзаев чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, Мурод Зухуров тўпни эгаллаб олди
  • 9'
    "Локомотив" футболчилари тўпни бурчакдан ўйинга киритди, Бикмаев тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ. Зарба аниқ бўлганида Зухуров ҳеч нарса қила олмас эди
  • 5'
    Шоаҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни ерлатиб узатди, аммо унга зарба берадиган футболчи топилмади
  • 3'
    Учрашувдаги илк ҳужум "Локо" томонидан амалга оширилди. Темурхўжанинг жарима рақиба жарима майдончаси ичига ташлаган тўпини Зухуров эгаллаб олди
  • УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
  • "Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Икром Алибоев, 37.Шерзод Файзиев. Захира: 25.Сарвар Каримов, 7.Садриддин Абдуллаев, 24.Хуршидбек Мухторов, 29.Қувондиқ Рўзиев, 33.Олег Зотеев, 44.Сергей Прохоров, 70.Иван Нагаев.
  • "Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 7.Шакер Зуаги, 10.Элдор Шомуродов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят, 71.Александр Алемпиевич. Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Сато Минори, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 16.Дилшодбек Аҳмадалиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев.
  • Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг тўрттасида меҳмонлар ғалаба қозонган. Битта учрашувда дуранг кузатилган. “Темирйўлчилар” ўз уйиларида уч марта зафар қучишган.
  • “Бунёдкор” ва “Локомотив” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “қалдирғочлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” ушбу рақибни 8 марта мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ҳозиргача “Бунёдкор”ни 4 марта мағлуб эта олган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 25та гол урган, “Локомотив” футболчилари 18 марта ҳамшаҳарлари дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 28 очкога эга бўлган, “темирйўлчилар” ҳисобида 16 очко бор. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Локомотив”нинг энг йирик ғалабаси – 3:0.
  • Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент) Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган марказий баҳс: "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин.
Яндекс.Метрика