Международный
|
Аль-Аин Нассер Аль-Шамрани - 34', Омар Абдульрахман - 77', Ибрахим Диаки - 90' |
Лига чемпионов АФК. Группа C . 6-тур 08/05/2017, 21:40 0
:
3
Тугади
|
Бунедкор |
45'
90'
-
90+3'Ўйин тугади! "Бунёдкор" бу йилги мусобақани йирик мағлубият билан якунлади
-
90'ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Иброҳим Диаки боши билан гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0!
-
83'Мезбонлар учинчи голни уришга уринишмоқда
-
81'"Ал Айн" иккинчи голдан сўнг янада эркин ўйин намойиш этишни бошлади.
-
79'Ўзгариш. Носир Ал Шамрони ўрнига Иброҳим Диаки тушди
-
77'Ўзгариш. Вадим Чемиртан ўрнига Нурматов майдонга тушди
-
77'ГОЛ! Умар Абдулраҳмондан шедевр! Жарима тўпини аниқ амалга ошириб дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олди - 2:0!
-
76'Умиров жарима майдонига яқин жоад Кайони йиқитди... Хавфли вазият бўлиши мумкин
-
75'Мезбонлар дарвозабонига шифокорлар ёрдам кўрсатишди
-
70'Ўзгариш. Муҳаммад Аҳмад ўрнига Аҳмад Юсуф тушди
-
69'Чемиртан бурчак тўпи ишлаб олди
-
67'Хавфли вазият! Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Санев дарвозага йўллади, ноаниқ!
-
66'Огоҳлантириш. "Ал Айн". Муҳаммад Халфан
-
63'Ўзгариш. Миржамол Қосимов ўрнига Алишер Саноев тушди
-
62'Хавфли вазият! Ашурматов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Чемиртан кучли пасни дарвозага йўллай олмади
-
61'Огоҳлантириш. Давронбек Умиров
-
57'Хавфли вазият! Кайонинг зарбаси ҳимоячиларга тегди, Ал Шамрони томонидан қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким етиб кела олмади
-
56'Огоҳлантиришлар. "Бунёдкор". Рустам Ашурматов
-
55'"Бунёдкор" футболчилари анчагина қўпол ўйнашмоқда...
-
51'Қосимов бурчак тўпини амалга оширди, аммо унинг тўп узатиши ноаниқ чиқди
-
46'Ўзгариш. "Ал Айн". Аспирилья ўрнига Бандар Муҳаммад тушди
-
46'Иккинчи тайм бошланди
-
45+1'Биринчи тайм тугади
-
45'Биринчи таймга бир дақиқа қўшилди
-
39'ЗАРБААААА! Носир Ал Шамрони ҳозир дублга эришиши мумкин эди. Унинг кучли зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
-
36'"Бунёдкор" керакмас ўйинда ҳам ютқазишни бошлади...
-
34'ГОЛ! Носир Ал Шамрони! Жарима майдони ёнига узатилган тўпни ҳужумчи эгаллаб олиб Шукуровни алдаб кучли зарба билан Зуҳуровни ожиз қолдирди - 1:0
-
27'Огоҳлантириш. Миржамол Қосимов
-
26'Стадионга келган кам сонли ўзбекистонлик мухлислар "Бунёдкор" тинмай қўллаб туришибди! Қоил!
-
26'ЗАРБА! Вадим Чемиртанинг кучли зарбасини Холид Эйса ушлаб олди
-
24'ЗАРБА! Миржамол Қосимовнинг чап оёқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!
-
22'Комилов навбатдаги зарбани ҳам боши билан қайтарди ва бўйни оғриб қолди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди
-
20'Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди ва хавф бартараф этилди
-
20'ЗАРБА! Умар Абдулраҳмоннинг кучли зарбаси йўлига Акром Комилов тўғаноқ бўлди. Бурчак тўпини мезбонлар тепишади
-
17'Ўйин анчагина сокин давом этмоқда
-
14'Сайтимизнинг телеграмдаги расмий каналида учрашувга оид сўровнома ташкил этилди. Овоз бериш учун каналга ўтинг: https://t.me/championatasia
-
12'ЗАРБА! Умар Абдулраҳмоннинг кучли зарбасини Зуҳуров қайтаришга эришди!
-
11'Акром Комилов бурчак тўпи ишлаб олди. Бурчак тўпларини Миржамол Қосимов амалга оширмоқда
-
9'Умар Абдулраҳмоннинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди
-
8'Акром Комилов Умар Абдулраҳмоннинг оёқлари орасидан тўпни тепиб юборди, аммо ҳакамлар жарима тўпи белгилашди
-
4'Элдор Шомуродов чап қанотдан олдинга ўтди, бир рақибни алдади, аммо иккинчиси ундан тўпни олиб қўйди
-
2'"Бунёдкор" гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ, "Ал Айн" эса гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишга уринмоқда
-
1'ЎЙИН БОШЛАНДИ!
-
Иккала жамоа аъзолари майдонга тушиб келишмоқда.
-
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 10.Элдор Шомуродов, 11.Вадим Чемиртан, 17.Достон Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Даврон Умиров, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов
-
"Ал Айн": 18.Холид Ейса, 7.Кайо, 10.Умар Абдулраҳмон, 15.Холид Абдулраҳмон, 19.муҳаннад Салим, 20.Носир Ал Шамрони, 29.Ли Мюнг Жу, 30.Муҳаммад Халфан, 44.Салим Жума, 59.Саид Жума, 70.Данило Асприлья
-
Ҳакамлар: Ҳамис Муҳаммад ал-Марри, Рамзан Саид ал-Наеми, Муҳаммад Жаббор Дармон (учаласи Қатар), Ферас Тавил (Сурия). Назоратчи: Иноят Маъсуд (Эрон) Комиссар: Хуанг Сонг (Хитой)
-
"Ал Айн" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйин бошланмоқда
-
Ассалому айлайкум қадрли футбол мухлислари!
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"