UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  80 20:01U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - С.Арабистони 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  20 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  12 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  14 19:16"Лестер" — "Ливерпуль". Диас, Салоҳ ва Варди асосий таркибда  2 19:11"Зира" — "Сумқайит". Абдихолиқов асосий таркибда, Жалолиддинов захирада  0 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0 18:22Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба  1 18:02РПЛ. "Рубин" Москвада "Динамо"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  6 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  3

Международный

Бельгия

Ромелу Лукаку - 48', Аксель Витсель - 61', Ромелу Лукаку - 70'

Чемпионат Европы. Группа E . 2-тур

18/06/2016, 19:00

0
:
3
Тугади

Ирландия

Стадион: Matmut Atlantique, 39493 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
48'  Ромелу Лукаку
48'  Кевин Де Брёйне
49'  Томас Вермален
57'  Мусса Дембеле (Раджа Наингголан)
61'  Аксель Витсель
61'  Тома Менье
64'  Янник Феррейра-Карраско (Дрис Мертенс)
70'  Ромелу Лукаку
70'  Эден Азар
82'  Ромелу Лукаку (Кристиан Бентеке)
42'  Джефф Хендрик
62'  Джеймс Маккарти (Джеймс Макклин)
72'  Уэсли Хулахан (Эйден Макгиди)
79'  Шейн Лонг (Робби Кин)
  • Учрашув якунланди. Белгияни йирик ғалаба билан табриклаймиз! Сайтимиздан узоқлашманг, кейинги учрашувларни ҳам биз билан кузатинг.
  • 88'
    Жамоалар шу ҳисоб етарли деб ҳисоблашмоқда шекилли, ўйин "ўлиб бормоқда".
  • Лукаку Европа чемпионатлари тарихида Белгия таркибида дубл қайд этган биринчи футболчи бўлди.
  • 82'
    Белгия таркибида дубл қайд этган Ромелу Лукаку ўрнига майдонга Кристиан Бентеке тушди.
  • 80'
    Захирадан тушган Дрис Мертенс дарвоза томон жуда ноаниқ зарба берди.
  • 78'
    Ирландия таркибида Шейн Лонг ўрнига Робби Кин майдонга тушди.
  • 70'
    Гоооооооооооллллл, Лукакуууу, 3:0. Менье тўпни рақиблардан олиб қўйди ва тезкор қарши ҳужумни бошлаб берди, Азар эса уни фантастик тарзда давом эттирди ва Лукакуга гол уришдан кўра урмаслик қийин бўлган вазиятга чиқарди.
  • 64'
    Белгия таркибида Карраско ўрнига Дрис Мертенс майдонга тушди.
  • 61'
    Гооооооооооллллл, Витцелллл, 2:0. Аксел Витсел ўзи бошлаган ҳужумни охири ўзи гол билан якунлади. Томас Меньенинг ажойиб "подача"сини кўкка совурмади.
  • 59'
    Брэди зарба берди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
  • 56'
    Майдонда Дембеле жароҳат олиб ўтирибди, Ирландия футболчилари ўйинни тўхтатмай давом этишди. Дембеле чиндан ҳам жароҳат олганми ёки бу муғомбирликми бизга қоронғу.
  • 49'
    Томас Вермален огоҳлантирилди.
  • Белгия иккинчи бўлимни ажойиб руҳда бошлади.
  • 48'
    Гооооооооооллллл, Лукакууу, 1:0. Де Брюйне етказиб берган тўпни Лукаку айланма зарба билан дарвозага йўллади.
  • Жунайтжон Чақир ҳуштагини чалиб биринчи бўлимга якун ясади.
  • 42'
    Ирландиядан Жефф Хендрик огоҳлантирилди.
  • 42'
    Зарбааа, бурчакдан узатилган тўпга Алдервейрелд бош билан аниқ зарба берди, Хулахан дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди.
  • 41'
    Ўйин темпи охирги 10 дақиқа давомида тушди.
  • 33'
    Де Брюйненинг чап қанотдан узатган тўпига Лукаку ета олмади.
  • 30'
    Менье кутилмаган қарор қабул қилди ва ўнг томондан тўпга оёғининг ташқи томони билан зарба берди. Бироз ноаниқ.
  • 29'
    Де Брюйненинг зарбаси аниқ, лекин кучсиз чиқди. Рэндолф тўпни ушлаб олди.
  • 26'
    Айни пайтга келиб тўп билан муомала қилиш 67 - 33 %
  • 25'
    Карраско ажойиб имкониятда иккинчи уринишдан гол урди, лекин тўпга чиққунча Янник ўйиндан ташқари ҳолатда экан.
  • 22'
    Алдервейрелд кутилмаганда тўпни рақибларга ошириб қўйди ва хатосини ўзи тузатди.
  • 21'
    Зарбааа, Азар ҳеч ким ҳалақит қилмаётган жойда дарвоза томон ноаниқ зарба берди. Эден жуда қулай имкониятни қўлдан чиқарди.
  • 19'
    Ирландлар бурчакдан кейин бош билан зарба берди, Куртуа эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
  • 17'
    Де Брюйне жаримани жуда хавфли ижро этди. Тўп ҳеч кимга тегмай дарвоза устини ёнгинасидан ўтиб кетди.
  • 16'
    Жефф Хендрикнинг ҳаволатиб узатган тўпи анча ноаниқ кўриниш олди.
  • 12'
    Учрашувдаги илк бурчак зарбасини Белгия олди, лекин самарсиз.
  • 10'
    Дембеле ўз дарвозабонига хавфли тўп узатди, бахтига Лонг тўпга ета олмади.
  • 7'
    Шейн Лонг Алдервейрелддан қанотда ўзиб кетди, лекин ҳужум ривожи ўхшамади.
  • 5'
    Каррасконинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Рэндолф ушлаб олди.
  • 3'
    Белгия позицион ҳужумга ўтишга уринмоқда.
  • Учрашув бошланди, уни белгияликлар бошлаб беришди. Биз ҳам бош-ла-дик!
  • Ҳар икки давлат мадҳиялари янграб ўтди. Энди эса жамоа сардорлари ўйинни ким бошлаб беришини аниқлаб олишади.
  • Жамоалар ўзаро жами 14 бор ўйнашган. Ғалабалар сони Белгияда биттага кўпроқ, 5:4.
  • Биринчи турда ҳар икки жамоа ҳам қисман кутилмаган натижа қайд этган эди. Мусобақа фаворитлари қаторига киритилган Белгия Италиядан мағлуб бўлган бўлса, ирландлар Златан Ибрагимович жамоадошлари билан дуранг натижага имзо чекишган.
  • Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Алдервейрельд, Томас Вермален, Ян Вертонген, Аксель Витцель, Кевин Де Брюйне, Ромелу Лукаку, Эден Азар, Янник Феррейро-Карраско, Томас Менье, Мусса Дембеле.
  • Ирландия: Даррен Рэндолф, Шеймус Коулмен, Жон О'Ши, Киран Кларк, Стефан Уорд, Жефф Хендрик, Глен Уилан, Жеймс Маккарти, Робби Брэди, Уэс Хулахан, Шейн Лонг.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Евро-2016 2-тури доирасида "E" гуруҳи вакиллари Белгия ҳамда Ирландия терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. Ушбу баҳсни биз билан бирга кузатиб боринг. Учрашув 18:00да бошланади.
Яндекс.Метрика