UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Роналду, Мбаппе ва Гризманн Евро-2024 омадсиз рамзий жамоасидан ўрин олди  2 00:38Мората "Атлетико" билан хайрлашди. Ҳужумчи "Милан"га ўтади  0 00:10Япония терма жамоаси дарвозабони А Серия клубига ўтди  1 23:53Месси тўпиғидан олган жароҳати сабабли "Интер Майами"нинг бир нечта ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  3 23:27Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди  0 23:01Эдерсонни қўлга кирита олмаган "Ал Насср" бошқа бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 22:44Испания клублари ва терма жамоаси 2002 йилдан бери йирик турнирлар финалида мағлуб бўлишмади  1 22:26"Манчестер Юнайтед" ва "Лилль" Йоро трансфери бўйича келишувга эришди  2 22:09Англия эркаклар терма жамоасини аёл мураббий бошқариши мумкин  13 21:52Франциянинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари терма жамоадаги фаолиятини якунлади  0 21:35"Манчестер Сити" юлдузи Англия таъсиридаги мамлакатни Испанияники деб атади  2 21:18Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнамоқчи эканлигини айтди  6 20:51Англия терма жамоасига АПЛда ишлаган мураббийлар номзоди кўриб чиқилмоқда  9 20:24Марказий Осиё. Биринчи даврадан кейин чемпионатларда вазият қандай?  6 20:00"Ал Иттиҳод" Франция терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

Международный

Германия

Чемпионат Европы. 1/2 финал .

08/07/2016, 00:00

2
:
0
Тугади

Франция

Антуан Гризманн - 45', Антуан Гризманн - 72'

Стадион: 64078 томошабин

Бош ҳакам: Никола Риццоли

45'
90'
36'  Эмре Джан
45'  Бастиан Швайнштайгер
45'  Месут Озил
50'  Юлиан Дракслер
61'  Жером Боатенг (Шкодран Мустафи)
67'  Эмре Джан (Марио Гетце)
79'  Бастиан Швайнштайгер (Лерой Сане)
43'  Патрис Эвра
45'  Антуан Гризманн
71'  Димитри Пайе (Н'Голо Канте)
72'  Антуан Гризманн
75'  Н'Голо Канте
78'  Оливье Жиру (Андре-Пьер Жиньяк)
90'  Антуан Гризманн (Йоан Кабай)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! Франция финалда! Германия уйига кетади!
  • 90+2'
    ЗАРБААААААААААААААААААААА! ЛЬОООООООООООРИИИИИИИИИИИИИИИИИС! Германиялик бир йўла уч футболчининг зарбасини Уго қайтарди!
  • 90+1'
    Ўзгариш. Франция. Антуан Гризманн ўрнига Йоан Кабай тушди
  • 90'
    4 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Асосий вақт тугади... ҳакам қанча қўшаркин?
  • 88'
    Германия охиригача ҳужумда ўйнамоқда, охиригача ҳаракат қилмоқда...аммо гол йўқ
  • 85'
    Гризманн катта тезликда рақиб жарима майдонига ичига кириб бориб зарба берди, Нойер ўз ўрнида
  • 81'
    ЗАРБАААААААААА! Ўнг томондан узатилган тўпни Ховедес боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
  • 79'
    ЗАРБААААААААА! ЎХХХХЎ Мустафи жарима майдони ичидан туриб тўпни дарвозага шундай тепдики регби дарвозаси устидан ҳам ўтиб кетардиёв
  • 79'
    ЗАРБАААААААААААААА! САНЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! Ҳозиргина майдонга тушган Лерой яқин масофадан зарба берди, ноаниқ! Омад жаноблари бугун Германия томонда эмас
  • 78'
    Ўзгариш. Германия. Швайштайгер ўрнига Лерой Сане тушди
  • 77'
    Ўзгариш. Франция. Жиру ўрнига Жиняк тушди
  • 76'
    ЗАРБААААААААА! ДРАКСЛЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! Ажойиб зарба, жарима тўпидан йўлланган зарба дарвоза устуни ёёёёнидан ўтиб кетди
  • 75'
    Канте огоҳлантирилди
  • 74'
    ЗАРБАААААААААААААААА! КИМММММММММИИИИИИХ! Унинг зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишга жойга тегиб қайтди!
  • 73'
    Погба чап томондан тўпни жарима майдонига узатди, Нойер тўпни қайтарди, қайтган тўпни Гризманн оҳистагина дарвозага жойлаб қўйиб мусобақадаги ўзининг олтинчи голини урди!
  • 72'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ГРИЗМАААААААААААААААААААААААААААААААААН! ОЛТИНЧИ ГООООООООООООЛ! ОЛТИНЧИ!
  • 71'
    Ўзгариш. Франция. Пайе ўрнига Нголо Канте тушди
  • 70'
    Тони Кроос жарима тўпини амалга оширди, Хектор ноаниқ зарба берди
  • 68'
    Германия бурчак тўпига эга бўлди... Ҳакам Мюллер Косьельнини йиқитди деб топган ҳакам ҳужумда фол деб қайд этди
  • 67'
    Франциянинг тезкор қарши ҳужуми, Пайенинг зарбаси жуда кучсиз ва ғалати чиқди!
  • 67'
    Ўзгариш. Германия. Эмре Жан ўрнига Марио Гётце тушди
  • 65'
    Стадион яна исландча мухлислик қилишни бошлади, шунчаки ажойиб Раҳмат сенга Исландия!
  • 64'
    Браво, Германия! Пайенинг юзига тўп тегди ва у майдонга йиқилиб тушди. Ҳисобда ортда қолаётган немислар қарши ҳужумга ўтиш ўрнига тўпни аутга тепиб юборишди, ажойиб!
  • 63'
    Бурчак тўпидан сўнг Косьельни боши билан зарба берди, ноаниқ
  • 60'
    Ўзгариш. Германия. Боатенг ўрнига Мустафи тушди
  • 59'
    Боатенг майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этмоқда, унинг ўрнига Мустафи тушади
  • 58'
    УХХХХХХХХХХ! Жером Боатенг жароҳат олди, уни алмаштириш керак! Бу катта йўқотиш
  • 58'
    ФАКТ! Мануэль Нойер бу мусобақада 2та гол ўтказди, иккаласи ҳам пенальтидан
  • 57'
    Хектор! Чап қанот ҳимоячиси ҳужумда пайдо бўлди, бироқ ҳаводан келган тўпни Йонас тўхтата олмади
  • 56'
    Ҳакам кўп ҳуштак чалмоқда...ўйин кескин кечмоқда, қоида бузишлар жуда кўп
  • 54'
    Хавфли вазият! Дракслер чап томондан ўнг оёқ билан тўпни жарима майдонига узатди, Умтити тўпни қайтарди
  • 53'
    "Немис машинаси" ишга тушмоқда... Франция қамал ҳолатига келтирилмоқда
  • 52'
    ФАКТ! Гризманн гол урган ўйинларда Франция умуман ютқазмаган 7та ғалаба 2та дуранг...
  • 52'
    Германия гол уриши керак, шу боис ҳужумкорликни оширмоқда
  • 50'
    Юлиан Дракслер огоҳлантирилди
  • 47'
    Франция ҳужумкор бошлади таймни
  • 46'
    Иккинчи бўлим бошланди
  • 45+1'
    Биринчи тайм тугади. Танаффус
  • 45+1'
    ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! АНТУААААААААААААААН ГРИЗМАААААААААААААААААН! 0:1
  • 45'
    Месут Озил сариқ олди
  • 45'
    Бастиан Швайнштайгер огоҳлантирилди
  • 45'
    ПЕНАЛЬТИ!!!! Германия дарвоза томон! Швайнштайгер тўп учун курашда тўпни қўли билан ўйнади, ҳар ҳолда Риццоли шундай деб ҳисоблади
  • 44'
    Патрис Эвра
  • 43'
    ОЛИВЬЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ ЖИРРРРРРУУУУУУУУУУУУ! Бирга бир вазиятга чиқиб кетган ҳужумчи худди тахтадек ҳаракат қилди, Ховедес эса унинг ортидан етиб бориб оддийгина тўпни қайтарди!
  • 42'
    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмайдиганга ўхшайди
  • 40'
    ЗАРБА! Эврадан тўпни қабул қилиб олган Гризманн дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ!
  • 39'
    ЗАРБА! Томас Мюллер жарима майдонига кирмай туриб зарба берди, Льорис иккинчи ҳаракатда тўпни ушлаб олди
  • 36'
    ЗАРБААААААА! ПОГБА! Деярли Пайенинг зарбасига ўхшаш зарбани ҳам Нойер ушлаб олди. Худди семичка чаққандек қайтараяпти Нойер тўпларни
  • 35'
    Бу сафар Гризманн жарима тўпи ишлади, дарвозагача 28 метр
  • 35'
    Эмре Жан огоҳлантирилди
  • 34'
    Германия каттагина устунликка эга, аммо мезбонлар ҳам бўш келишмаяпти
  • 32'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мюллер жарима майдони ичида тўпни дарвозага зарба бера олмади!
  • 30'
    Францияга ҳам ноаниқ тўп узатиш Германиядан юқди. Гризманн тўпни Пайега тўпни тўғри узата олмади... Дешам ишга кириш, уришиб бер бир иккитасини
  • 26'
    ЗАРБААААААААААААААА! ШВАЙНШТАЙГЕЕЕЕЕЕЕЕЕР! ЛЬОРИИИИИИИИИИИС! Ажойиб зарба, шедевр сейв!
  • 24'
    ЗАРБА! ПАЙЕ! Дарвозага аниқ борган зарбани Нойер ушлаб олди, ҳа қайтаргани ҳам йўқ ушлаб олди, нагли!
  • 23'
    Пайе жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлаб олди. Дарвозагача 30 метр масофа
  • 22'
    Энди Германия ташаббусга эга бўлиб олди, Франция асосан ҳимояланиб қарши ҳужумга ўтишга уринмоқда
  • 20'
    Тони Кроос жарима майдонига кириб борди ва зарба берди, йиқилиб тушган футболчи ҳакам томонидан ўзи йиқилган деб топди
  • 18'
    Германия бурчак тўпига эга бўлди, Косьельни ҳаводан узатилган тўпни қайтарди
  • 16'
    Франциянинг тезкор қарши ҳужуми, Погба чап томондан олдинга ўтаётган Пайени кўрди, Димитри эса жарима майдонига киришда рақибни қўполлик билан йиқитди ва ҳужум узилиб қолди
  • 15'
    Мюллер 20 метрлардан кучсиз зарба берди, Льорис ўз ўрнида
  • 14'
    ЗАРБАААААААААААААА! ҚАНДАЙ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! ЭМРЕ ЖАААААААААН! Унинг 15 метрлардан йўллаган зарбасини Льорис қайтарди!
  • 13'
    ЗАРБААААААААА! Эмре Жан ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Томас Мюллер томонидан йўллаган зарба ноаниқ бўлди!
  • 12'
    Негадир Германиянинг ҳужумлари узилиб қолмоқда, ноаниқ паслар бўлмоқда. Йоахим Лёв шогирдларини бир уришиб берса барчаси жойига тушса керагов
  • 10'
    Дастлабки 10 дақиқа ўтди, ҳозирча ҳисоб очилмади
  • 8'
    Германиянинг позицион ҳужуми... Бироқ ўнг томонга узатилган тўпни Киммих тўхтата олмади
  • 7'
    Жамоалар ҳужумкорлик ва тезкорлик билан бизни ҳозирча қувонтиришмоқда... давомли бўлсин
  • 6'
    ЗАРБАААААААААААААА! ГРИЗМААААААААААААААН! Ажойиб комбинация! Сиссоко билан девор услубида ўйнаган Антуан жарима майдонига кириб келиб зарба берди, Нойер тўпни қайтарди!
  • 4'
    Биринчи дақиқада Германия, ундан кейин Франция ҳужумкор ўйнамоқда
  • 2'
    Пайе бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар ўз ўрнида. Кейинроқ Сиссоко тўпни жарима майдонига узатди, яна Боатенг тўпни қайтарди
  • 2'
    Немислар ҳужумкор бошлашди ўйинни, французлар тўпни қайтаришди
  • 1'
    Бу мусобақада илк бор майдонга тушган Эмре Жан олдинга ўтди, стадионга йиғилган мухлислар уни ҳуштаклар билан қарши олишди. Германияликлар бунга тайёр тураверишсин
  • 1'
    БОШЛАНДИ! СУПЕР ЎЙИН
  • Ўйинни Франция бошлаб берадиган бўлди
  • Навбат Франция давлат мадҳиясига
  • Дастлаб Германия давлат мадҳияси
  • Кутиб олинг Германия ва Франция терма жамоалари!
  • Германия терма жамоаси сафида катта мусобақаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар: Мирослав Клозе ҳамда Бастиан Швайнштайгер. Ҳар иккиси 37тадан ўйин ўтказган. Бугун Швайни бу борада терма жамоасида рекордчига айланади.
  • Учрашувдан олдин "Велодром" стадионига йиғилган барча мухлислар Исландия терма жамоаси услубида қарсак чалиб жамоаларни қўллаб қувватлашди. Шунчаки ажойиб ҳолат!
  • Франция: Льорис, Санья, Косьельни, Умтити, Эвра, Погба, Матюиди, Сиссоко, Гризманн, Пайе, Жиру
  • Германия: Нойер, Жан, Боатенг, Ховедес, Хектор, Кроос, Швайнштайгер, Киммих, Озил, Дракслер, Мюллер
  • ЕВРО-2016 ярим финалидан ўрин олган мазкур баҳсни Нарзулла сизлар билан бирга кузатиб боради. Зерикиб қолмаймиз деб умид қиламиз
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Германия ва Франция ўртасидаги ўйингу хуш келибсиз!
Яндекс.Метрика