Международный
Англия Уэйн Руни - 4' |
Чемпионат Европы. 18 Финал . 28/06/2016, 01:00 2
:
1
Тугади
|
Исландия Рагнар Сигурдссон - 6', Колбейнн Сигторссон - 19' |
Стадион: 33901 томошабин
Бош ҳакам: Дамир Скомина
45'
90'
-
ФАНТАСТИКА! ИСЛАНДИЯ ЧОРАК ФИНАЛДА!
-
90'Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!
-
89'Англия сенсация қайд этиб, ўйинни қутқариб қола оладими? Яна саноқли дақиқалардан сўнг билиб оламиз.
-
88'Кейнга ким жарима зарбаларини тепишни таъкидлаган? Ҳозирги ишини ёзишга қўл бормайди. Кейн, бошқа бу ишингни қилма, жарима зарбасини амалга оширишни ҳаёлингдан чиқар...
-
87'Ўйинда деярли кўринмаган Уэйн Руни ўз ўрнини Рэшфордга бўшатиб берди.
-
85'Англиянинг мақсадсиз ҳужумлари охирига етмай қоляпти. Исландия ҳимояси аъло даражада ўйнамоқда.
-
83'Уҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ! Жо Харт Англияни шармандаликдан сақлаб қолмоқда. Исландия қарши ҳужумда ўйин тақдирини ҳал этиши мумкин эди. Харт имкониятни сақлаб қолмоқда.
-
82'Англия Исландия жарима майдончаси олдида нима қилишни билмай вақтни ўтказмоқда...
-
80'"Краснодар" ҳимоячиси Сигурдссон бемалол Англия ҳужумчиларини зарарсизлантирмоқда.
-
79'Хавфли вазият! Кейн! Хальдерссон! Исландия дарвозабони Кейннинг боши билан йўллаган зарбасини ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олмоқда.
-
77'Исландия: Бодварссон ўрнига Э.Бьярнасон майдонга тушди.
-
Англия билан ўртоқлик ўйини ўтказсак, унда бемалол ғалабани кўзласак ҳам бўларкан.
-
74'Англия ночор футбол кўрсатмоқда. Уялмай яна пенальти сўрашгача боришмоқда.
-
72'Севарссоннинг ажойиб зарбаси! Исландия нафақат ҳимояда, имкон туғилиши билан ҳужумга ҳам ўтмоқда. Сал бўлмаса ҳимоячи Севарссон кучли зарбаси билан англияликларни яна ранжитарди.
-
71'Англия навбатдаги бурчак зарбасини чиппакка чиқарди.
-
70'Жейми Варди дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бораётганди, Сигурдссон ажойиб "подкати" билан ундан тўпни олиб қўйди. Қойил! Бугун Сигурдссон ажойиб ўйинни ўтказмоқда. Одил Аҳмедовнинг жамоадошига тасанно дейиш мумкин.
-
Агарда Англия шундай ўйнашда давом этса, ишонтириб айта оламанки, агарда Англия турнирни тарк этса, унда Европа чемпионати ҳеч нарса йўқотмаган бўлади. Аксинча Исландия барча учун намунга айланиши мумкин.
-
68'Жек Уилшер бу сафар узоқдан зарба берди. Жуда ноаниқ. Англия футболчилари ким ноаниқроқ тепар ўйнашяптими?
-
67'Кейнга жарима зарбасини берманглар. Шу қадар ҳам мўлжалда адашиш мумкинми?
-
65'Арон Гуннарссон огоҳлантирилди.
-
64'Англиянинг АПЛбоп "бей-беги", яъни теп-югур ўйини Исландияга қарши ўтмаяпти.
-
62'Майдонда кескин кураш кечмоқда. Исландия футболчилари майдоннинг ҳар бир ҳудудида пайдо бўлишмоқда...
-
61'Делли Аллининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
-
60'Демак ўзгариш! Англия: Стерлинг ўрнига Жейми Варди майдонга тушди. Ниҳоят!
-
59'Англия сафида Стерлинг жуда ҳам самарасиз ўйнамоқда.
-
57'Рой Хожсон сотига қараб қўймоқда. Рой амаки, Англиянинг ўйинига қараб ҳам бўлмаяпти. Сиз яхшиси захира ўриндиғига назар солинг. Туширинг Варди ва Рэшфордни.
-
55'Исландиянинг ажойиб ҳужуми! Сигурдссон! Жо Харт! Сигурдссон чалқанча услубда дарвозани нишонга олишга уриниб кўрганди. Жо Харт бу сафар ўзини кўрсатди. Бўларкан-у, Нортой!
-
53'Жек Уилшер узун пас орқали Делли Аллини қулай вазиятга чиқармоқчи бўлди. Аммо тўпга биринчи бўлиб Исландия дарвозабони эгалик қилди.
-
51'Исландия ҳимоя чизиғи жуда тартибди. Англия бунга қарши "йўл" топа олмаяпти.
-
49'Англия чап бурчакдан жарима зарбаси тепди. Кейн амалга оширган жарима зарбаси хавфли чиқмади.
-
47'Даниэль Старриж рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
-
46'Англия: Дайер ўрнига Уилшер майдонга тушди.
-
Иккинчи тайм бошланди!
-
Биринчи тайм тугади. Танаффус! Рой Хожсон танаффусда шогирдлари билан жиддий гаплашиб олмаса бўлмайди. Акс ҳолда ўйиндан кейин Англия ФФси Рой Хожсон билан гаплашиб ҳам ўтирмайди, жавобини беради...
-
45'Ҳакам биринчи таймга вақт ҳам қўшгиси келмади.
-
43'Биринчи бўлим ниҳоясига етиб бормоқда. Исландия дастлабки бўлимда Англияни енгганини тан олиш лозим.
-
42'Старриж ажойиб зарба йўллади. Чиройли, хавфли, аммо дарвозабон ўз ўрнида. Старриж рақиб дарвозасига Харт турибди, деб ўйлаган бўлса неажаб...
-
Англиянинг бу ўйинини кўраётган сайтимиз ходими, футзал бўйича мутахассис Толибжон Қосимов Зангиотадаги "тош-ойна"ларни излаётган эканлар... "Тош-ойна"ларда нима айб, Толибжон Қосимов? Шошилманг, иккинчи таймда Рэшфорд майдонга тушаркан.
-
39'Англия Исландия ҳимояси қулфига "калит" излаяпти.
-
37'Гилфи Сигурдссон қоидани бузгани учун огоҳлантирилди.
-
35'Уэйн Руни узоқдан зарба йўллаб кўрди. Зарбани аниқроқ йўллаганида мақсадга мувофиқ бўларди.
-
33'Англия футболчилари асабийлашмоқда. Рой Хожсон эса тушунмаяпти.
-
31'Исландия жуда катта ишонч билан ҳимояланмоқда. Англия рақиб ҳимоя эшигини очолмаяпти.
-
Қизиқ факт! Исландия бош мураббийи Ларс Лагербек Англияга қарши 6та ўйин ўтказган ва ҳеч қайси бирида ютқазмаган. Яъни Ларс Лагербек Англиянинг доимий "қассоби"!
-
29'Англия ҳужумлар сонини оширмоқда. Буёғига ташкил қилинаётган ҳужумлар сифати ҳам ошса, нур устига аъло нур бўларди...
-
27'Англиянинг бу галги ҳужуми хавфли чиқди. Старрижнинг Кейнга ошириб берган тўпини Харри тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Хальдерссон вазият қаҳрамонига айланди. Балли дарвозабон!
-
25'Англия ҳужумда вариантлар қидирмоқда. Пенальтини ҳисобга олмаса, Англия ҳозирча "ноль"...
-
24'Харт яна "қовун" туширди. Ҳаводаги тўпга чиқишда ишончсиз ўйнгади. Сигурдссон уни ҳаводаги курашда ютганди ва тўпни жамоадошига узатди. Аммо ҳакам бу вазиятда Хартни жабрланувчи деб топди.
-
22'Исландия, очиғи, Англияни шошилтириб қўймоқда...
-
21'Англия бурчак зарбасини амалга оширди. Саноқсиз бурчак зарбалари ҳозирча бесамар кетмоқда.
-
20'Англия футболчилари кимга қарши ўйнаўаётганини ҳали англаб етишмаган кўринади...
-
19'Исландия ҳақиқий сенсация қайд этмоқчи шекилли?
-
18'ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ФАНТАСТИКА!!! СИГТОРССОН!!!!!!!! ИСЛАНДИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯ! Исландиянинг ҳар бир ҳужуми голга айланмоқда. Исландия ҳужумчиси Сигторссон жамоадошидан тўпни қабул қилиб олди ва чамаси 17 метр масофадан тўпни тўғри Харт қўриқлаётган дарвозанинг ўнг бурчагига йўллади. Харт тўпни ушлай-ушлай деб, қайтара олмай қолди. Ходжсон Хартни алмаштирса ҳам бўлаверади шекилли...
-
17'Кейн ҳам жарима майдончаси олдидан рақиб дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо "Тоттенхэм" ҳужумчиси мўлжалда адашди.
-
15'Исландия прессингни оширмоқда. Англия эса ҳимояни ёриб ўтиш чораларини излашмоқда.
-
14'Делли Аллидан ажойиб зарба! Аллининг узоқдан дарвоза томон тепган зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.
-
12'Англия бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо улар ушбу вазиятдан наф чиқара олишмади.
-
10'Англия тўпни назорат қилмоқда. Исландия эса рақибни ўз жарима майдончалари олдида қарши олишмоқда.
-
8'Исландия стандарт вазиятларида жуда хавфли эканлигини англияликлар ёддан чиқаришган кўринишади. Исландия ўзининг охирги 13та ўйинида гол уришга муваффақ бўлган.
-
7'Исландия ўйин дебютини муваффақиятсиз бошлаб, тезда омад "қушини" қайтариб олди. Ўйинда ҳисоб тезда очилди ва дархол тенглашди. Кураш давом этади.
-
6'ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ИСЛАНДИЯ! ҚОЙИЛ! СИГУРДССОН!!!! Исландия стандарт вазиятида сўнг мувозанатни тиклади. Жарима майдончаси ичида Арнасон боши билан тўпни Сигурдссон тарафга узатди ва ҳимоячи масалани жамоаси фойдасига ҳал этди - 1:1!
-
5'Исландия учун омадсиз старт!
-
4'ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! УЭЙН РУНИ "нуқта"дан адашмади - 1:0!
-
4'Пенальти! Англиянинг ҳужуми пайтида Исландия ҳимоячиси Стерлингни йиқитди. Скомина "нуқта"ни кўрсатди.
-
3'Англия кутилганидек ташаббусни ўз қўлига олди.
-
2'Даниэль Старриж дарвозани узоқдан "ўққа" тутмоқчи бўлганди. Аммо ҳужумчи мўлжалда адашди.
-
1'Англия тезкор ҳужум билан ўйинни бошлади. Ўнг қанотдан Уокер фаоллик кўрсатди ва жамоаси ҳужумини ташкил этди. Гунарссон ҳимояда ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди.
-
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
-
Исландия давлат мадҳияси янграб ўтди. Энди навбат Англия мадҳиясига...
-
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
-
Исландия сенсация қайд этадими? Ёки Англия барча фаворитлар сингари плей-офф ўйинларида "тезлик"ни оширадими? Кузатамиз...
-
Ушбу ўйин Франциянинг чорак финалдаги рақибини аниқлаб беради.
-
Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон, Гудмундссон, Сигурдссон, Гуннарссон, Бьярнасон, Сигторссон, Бедварссон.
-
Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Смоллинг, Алли, Дайер, Стерлинг, Старридж, Кейн, Руни.
-
Европа чемпионати нимчорак финал доирасидаги Англия - Исландия учрашуви матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.